Асосий мавзулар
7 january 2025

Гулнора Каримова эгалик қилган «Сижжак» дам олиш маскани касаба уюшмаси федерациясига ўтди

Муқаддам Гулнора Каримова эгалик қилган, 70 миллиард сўмга баҳоланган 5,38 гектарлик объект 2021-2022 йилларда бир неча бор сотувга қўйилди, аммо харидор топилмади.

«Сижжак» дам олиш маскани Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси дам олиш зоналари ва болалар соғломлаштириш оромгоҳлари рўйхатига киритилди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2024 йил 27 декабрда қабул қилинган қарорда белгилаб қўйилган.

Ушбу дам олиш маскани Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Сижжак мавзесидаги «Сарбоғ» маҳалласида жойлашган ва марҳум президент Ислом Каримовнинг қизи Гулнора Каримовага тегишли эди.

Маскан 2017 йилнинг 10 февралида Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди ажрими билан мусодара этилган. Дастлаб у Ўзбекистон Триатлон федерациясига вақтинчалик фойдаланишга берилди. Сўнгра аукцион орқали сотувга қўйилди.

5,38 гектар ҳудудни эгаллаган ва 70 миллиард сўмга баҳоланган объект 2021-2022 йилларда бир неча бор сотувга қўйилди, аммо харидор топилмади.

2023 йил 14 июндаги президент фармонига кўра, «Сижжак» дам олиш маскани хусусийлаштириладиган объектлар рўйхатидан чиқарилиб, 124-мактаб-интернатнинг балансида сақланаётган эди.

Элтузга келиб тушган маълумотларга кўра, Гулнора Каримова эгалигида бўлган Сармишсой дарасидаги меҳмонхоналар, катта қурилиш обьектлари, Қибрайдаги дилфинаруми ва ҳатто ўзининг озодлик давридаги яшаб турган уйи ҳам турли ташкилотлар ҳисобига ўтказилиб юборилган.

Тағин ўқинг
17 may 2019
Maна, ҳафта айланиб яна ойлар султони рамазонда сиз билан юз кўришдик. Рамазон ойида шайтонларни занжир билан боғлаб қўйишар экан. ...
28 october 2015
Суткалаб свет ёнмайдиган, газ ўтказилган ҳолатда, газни трубасидан ҳаво ҳам кемайдиган қишлоқда, движок ёқиб ўтирганизда, хаёлингизни бўлиб, телевизордан ёнаётган ...
11 october 2025
«Тошкент шаҳридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига қарашли барча махсус мактабгача таълим муассасалари ва мактаб интернатларида ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларга ...
11 november 2020
Пост деб ёзишга арзигулик фикр ва кечинмаларим ҳам қолмабди, чамаси. Мумтоз шоира Нодиранинг: Сен на учун дунёга келдинг,Кайфиятинг баён ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...