Асосий мавзулар
25 february 2025

Каттақўрғонлик фермер талон-торождан шикоят қилмоқда, прокуратура эса жим

Каттақўрғон туманидаги фермер хўжалиги вакиллари ўз мулки талон-торож қилингани, аммо ҳуқуқ-тартибот идоралари бу ишга кўз юмаётганидан шикоят қилмоқда.

Элтуз таҳририятига мурожаат қилган «Ғаниев Абдиманон Абдурасулович» фермер хўжалиги вакилларининг айтишича, 375 млн сўмлик техника воситалари йўқ қилинган, 450 млн сўмлик томчилаб суғориш тизими эса бузиб ташланган.

Фермерлар 2024 йил декабридан бери прокуратурага мурожаат қилиб келаётганини, аммо «жиноят яширилаётгани»ни иддао қилмоқда.

Уларга кўра, жиноят аниқ бўлишига қарамай, прокурорлик ҳужжатларни орқа сана билан туман ИИБга юбориб, ишни суринкали тарзда кўриб чиқмоқда.

15 январь куни вилоят ИИБ раҳбари сайёр қабулида ҳам фермерлар ариза топширган, аммо уларнинг айтишича, ариза жимгина ёпилган.

Фермерлар вилоят прокурори бу ишни шахсан назоратга олиши ва жиноий иш очилиши учун чора кўришини талаб қилмоқда.
Элтуз таҳририяти мазкур ҳолат юзасидан прокуратура ва вилоят ИИБсига минбар беришга тайёр.

Тағин ўқинг
19 april 2022
Ўзбекистонлик ҳуқуқ фаоли  69 яшар Аъзам Турғуновнинг уйига 19 апрел куни эрталаб 9.00 лар атрофида тинтув ўтказиш қарори билан тўрт ...
25 december 2017
Президентнинг парламентга мурожаатини таҳлил қилганда, у шу вақтгача сарой ичи ва атрофида кечган ҳокимият ўйинлари ҳақида тўлиқроқ тасаввурга эга ...
12 april 2015
Сизга аэропортда ёки ўзбек чегарасининг бошқа қисмида декларациялар тўлдиришга тўғри келганми? – дея савол беради журналист Қудрат Бобожонов. Тўғри, ...
26 september 2016
«Кун.ўз» сайти банклардан ҳатто ташкилотлар ҳам маош учун нақд пул олишда муаммоларга дуч келаётганини ёзди. Ўзбек матбуотидаги бу каби ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...