Асосий мавзулар
1 march 2025

Юмурто хонадаги тортишма ҳақида 

Зеленский ва Трампнинг юмурто хонадаги тортишувлари ҳақида тармоқнинг ўзбек сегментида ëзилган битикларга кўзим тушди. Бу ëзувларда Зеленский «одоб доирасидан чиқди», «яхшилаб эгилмади», » Майсадан паст, сувдан тинч бўла олмади», «тилëғмалик қилиб патинка ўпганида америка пошшоси балки бошини силарди» деган гапларни ўқидим. Бунинг ëнига доно ўзбеклар  «Лўлининг эшагини суғор пулини ол», «Отангни ўлдирганга онангни бер», «Эгилган бошни қилич кесмас», «Зўрни кўрганда кўтни қисиш керак», «Куним учун кундошимнинг боласига алла айтаман» деган ашинча ужас мақолларниям қалаштириб ташлашди. 

Бу каллаварам, отаси ҳам, бобоси ҳам, бобосининг бобоси ҳам қул бўлган умуртқаси синиқлар фалсафаси. 

Трамп билан Зеленский ва анави вице урод ўртасидаги суҳбатни диққат билан кўриб чиқдим. 

Суҳбатнинг илк чорак қисмида Зеленский энг сара дипломатлар каби тавозее, ҳурмат ва юмурто хонага хос такаллуф билан гапирди. Трамп ғирт ëлғон битта рақамни осмондан олиб «АҚШ сен учун 350 миллиард харжлади» деганида ҳам ҳурматини қилиб жим турди. 

Зеленский бир давлат бошлиғи ўлароқ бир савол сўради. «Америка ўртакашлиги ортидан босқинчи Путин урушни тўхтатиши ва Украина хавфсиз бўлишига гарантия борми?»

Нормал савол.

Юмурто уйдаги сариқ тужжор эса «гарантия йўқ» деди.

Демак, Украина осмондан олинган 350 миллиард эвазига ер ости бойликларини бериши ва бунинг эвазига тешиккулчанинг тешигини олиши керакми?

Украина АҚШ тимсолида ўз иттифоқчисини  28 февраль куни эмас, балки 20 январ куни анави сариқ тужжор АҚШ президенти қилиб сайланган куни йўқотди.

Бу йўқотиш фонида Европа Иттифоқи Украина мустақиллиги давъосида жипслашаëтгани ҳам кўринди.

Ўйиндан кимдир чиқар экан, албатта кимдир киради.

28 феврал куни босқинчи Путин тавиялари Украинадаги касалхонани бўмбалади. Ўнлаб одамлар ўлди. Бу одамлар қонидда Трампнинг ҳам хиссаси бор.

Рассом Туз саҳифасидан

Тағин ўқинг
23 november 2025
Журналист Навбаҳор Имомова ёзади: Итни ҳам, битни ҳам меҳмонга чақириб, текин боқиб, яна қўлига бебаҳо дурдоналарни тутқазиб, таъзим қилиб ...
22 june 2018
Aввaллaри Туркия бизнинг Мaркaзий Oсиё дaвлaтлaри вa турк oлaми учун сиёсий, ижтимoий вa иқтисoдий мoдел бўлишини oрзу қилaрдик. Биз ...
13 august 2017
Бу расм ҳам аслида воқеабанд. Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ тумани Қорасув қишлоғи ҳудудида 2015 йилнинг 20 сентябрида Анвар исмли милиция ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...