Асосий мавзулар
20 april 2019

Қозоғистонда ўзбеклар минган яна бир автобус ҳалокатга учради

20 апрель куни Қозоғистоннинг Жамбул вилоятидаги «Тошкент-Олмаота» трассасида автобус ҳалокатга учради. Йўловчилари аксарият ўзбекистонликлар бўлган автобус ҳалокатида камида 11 киши ўлган.

«Озодлик» радиосининг қозоқ хизмати хабарига кўра, енгил автомобиль йўловчи автобуси билан тўқнашган.

Бошқа бир хабарга кўра, йўл четида тўхтаб турган юк машинасига урилган Toyota автомобилидан қочишга уринган автобус ағдарилган.

Воқеа жойида саккиз одам ҳалок бўлган, яна учта шахс шифохонада ўлган. Жами 32 шахс шифохонага ётқизилган.

Қозоғистонда Россияга кетаётган ўзбек мардикорлари минган автобусларнинг ҳалокатга учраши кейинги даврда кўп учрайдиган ҳолатга айланди.

Жорий йилнинг 4 февралида ҳам «Элтуз» нашри ўзбекистонлик 40 нафар йўловчи минган, икки нафар қозоқ ҳайдовчиси бошқарувида бўлган автобуснинг Қозоғистонда бузилгани ҳақида хабар берган эди.

Ўшанда 45 даража совуқда музлаб қолган ўзбеклар қутқарилган ва исиниш учун Когам қишлоғидаги мактабга олиб борилган эди.

«Элтуз» нашри ўтган йилнинг январида ҳам Россияга отланган, бузуқ автобусда музлаган 41 нафар ўзбекнинг қутқарилгани ҳақида ёзган эди.

Воқеадан уч тўрт кун аввал, 18 январь куни Оқтўба вилоятида рўй берган автобус ëнғинида 52 нафар ўзбекистонлик куйиб кул бўлган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
8 january 2022
Ҳикоямиз қаҳрамони қирқ билан эллик орасидаги деҳқонободлик йигит. Тошкентнинг эски пединститут яқинидаги Бобур кўчасида, тўрт қаватли ғиштин уйлардан бирида ...
19 august 2021
Эрдўғон ҳукумати қозоғистонлик “Дикий” (“Ёввойи”) лақабли криминал авторитет Арман Жумагелдиевни ҳибсга олишни сўради, бироқ Назарбоев ҳукумати ўзининг чўнтак “ўғри”сини ...
28 december 2025
Reuters агентлигининг МАГАТЭга таяниб хабар беришича, Россия ва Украина Запорожье АЭС ҳудудида электр узатиш тармоқларини таъмирлаш учун маҳаллий ўт ...
2 october 2025
Учтепа тумани прокурори Баҳодир Шерановга нисбатан туман ҳокимияти ходимларини камситиш ва жинсий хўрлаш иддаолари бўйича хизмат текшируви тайинланди. Шу ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...