Асосий мавзулар
18 april 2025

Туркияда одам савдосининг навбатдаги қурбони қутқарилди

Доимий огоҳлантиришларга қарамай, айрим юртдошларимизнинг бегона ва ишончсиз шахсларнинг ваъдаларига ишониб, Туркияда мураккаб ва хавфли вазиятларга тушиб қолиши давом этмоқда.

2025-йил 14-апрель куни Ўзбекистон фуқароси интернет орқали Н.А. исмли аёл билан алоқа ўрнатиб, унинг таклифи билан Туркияда иш топиш умидида Истанбулга йўлга чиққан. Жабрланувчига турк оиласида уй хизматчиси бўлиб ишлаш таклиф этилган.

Бироқ Истанбулга етиб келгач, Н.А. уни Шанлиурфа шаҳрига олиб бориб, у ерда маҳаллий жиноий гуруҳларга номақбул мақсадларда сотишга уринган.

Бош консулхонага ижтимоий тармоқдаги фаол блогерлар томонидан  мазкур ҳолат бўйича маълумот келиб тушди. Ваколатхона томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида юртдошимизнинг хавфсиз тарзда Истанбулга етказилиши ва Ўзбекистонга қайтарилиши таъминланди.

Тағин ўқинг
29 november 2021
Швеция бош вазири ўз мамлакатида хизмат машинасига эга ягона сиëсатчи. Қолган мулозимлар ишга ўз машинаси, велосипеди ëки трамвайда боради. ...
28 september 2015
Баъзида ўзаро баҳслашаётанлар орасида бир-бирини «манқурт (зомби)» ликда айблашлар учраб туради. Хўш, аслида манқуртлар кимлар? Мен ҳозир қўлдан келганча ...
14 december 2018
Машҳур ўзбек сатира устаси, актёр Обид Асомов 14 декабрь куни Тошкент шаҳрида 55 ёшида оламдан ўтди. Бир неча кун ...
23 november 2016
Ҳуқуқ ҳимоячиси Елена Урлаеванинг аризасига Чиноз Туман прокурори Д. Маҳмудов томонидан берилган жавобда таълим ва тиббиёт ходимлари пахта даласига ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...