Асосий мавзулар
6 may 2025

Илонга ошиқ ўзбеклар

Яқинда ўзбек оммавий ахборот воситаларида АҚШ мулозими Илон Маскни нима кулдиргани ҳақида хабар тарқалди.

Гўёки Илон ака АҚШ пахта етиштирувчи ўзбек фермерларини молиялаштираётганини эшитиб кулиб юборган.

Ўзи нега кулувди бу илон?

Холат АҚШ меҳнат вазирининг Америка бюджети учун 350 миллион доллар иқтисод қилингани ҳақидаги ҳисоботи пайтида содир бўлди.

Ушбу маблағ турли мамлакатларда (фақат Ўзбекистонда эмас, буни кўплаб ўзбек ОАВ нотўғри тушунган) меҳнат шароитларини яхшилаш бўйича дастурларга ажратилган эди.

Илoн Маск раҳбарлик қиладиган департамент, Америка халқи бошқа давлатлардаги меҳнат шароитини яхшилаш учун 350 миллион доллар сарфлашга ҳожат йўқ, деган қарорга келиб, барча дастурларни бекор қилди.

Ушбу маблағдан 2 миллион доллар Америкадаги нодавлат ташкилотлар — Solidarity Center (Солидарлик Маркази) ва Center for International Private Enterprise (CIPE — Халқаро хусусий тадбиркорлик маркази)га Ўзбекистондаги пахта соҳасида меҳнат шароитларини яхшилаш учун ажратилган эди.

Ер юзидаги энг бой одам эса фермерлар меҳнат шароитини яхшилашдек «аҳмоқона» ишларга пул сарфлаш мумкинлигидан кулиб юборди.

Бу ақли жойида бўлмаган таряк хидлаб мажлисга кириб ўзига бино қўяадиган нарцисс шоввознинг (ёки у билмаслиги мумкин, аммо эҳтимол, шунчаки эътибор ҳам бермайди), айрим давлатлар ҳар йили кузда бутун мамлакатни меҳнат лагерига айлантиришидан хабари йўқ.

Бунда қишлоқ хўжалигига ҳеч қандай алоқаси бўлмаган одамлар мажбуран пахта теримига юбориларди — пахта етиштириш харажатларини камайтириш учун.

Грантнинг бекор қилинишига оид фикрлар орасида яна бир эътиборли жиҳатни кўрдим.

Кўпчилик ўзбек шарҳловчилар ажратилган маблағлар фойда келтиради, деганга ишонмайди.

Асосий изоҳлар “энди навбатдаги Лондондаги квартирани ким сотиб олади?” каби шаклда бўлди.

Бу ўзбекларнинг коррупцияни қандай қабул қилишини ва раҳбарларига бўлган муносабатини кўрсатади.

Одамлар халқаро лойиҳалардан келаётган пуллар адолатли ишлатилади, деб ишонмайди.

Ҳатто бундай фикрга қарши далил бўлмаса ҳам ишонишмайди.

Чунки улар бу мамлакатда яшашади ва атрофида гуллаб-яшнаётган коррупцияни ўз кўзлари билан кўришади.

Улар фақат захарли илонга ишонишади. Худди Маугли мультфильмидаги кўлвор илон гипноз қилган маймунлар каби.

Тағин ўқинг
19 september 2016
Шавкат Мирзиёевнинг давлат тепасига келиши ортидан одамлар халқ оғзаки ижоди шаклида видео, ҳажвий суратлар билан бирга шеърлар ҳам ёза ...
10 july 2025
Тошкент шаҳар Бандлик бошқармаси ва унга қарашли туман бўлимларида ишлаётган баъзи раҳбарлар ўз иш жойида ҳимоясиз қолганини, порахўрлик ва ...
23 january 2017
Ўзбекистон ватандоши 35 яшар Гулсанам Й. ва 28 ёшдаги Ҳакима К. Фатхия туманидаги автопаркда бир кеча учун 200 лира ...
2 april 2021
Жиноят кодексига ўзгартишлар киритилиб, президентни ҳақорат қилиш беш йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланадиган жиноят сифатида белгиланди. Президент Шавкат ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...