Асосий мавзулар
8 may 2025

ҲОКИМ ЎРИНБОСАРИ ЎЗИГА ЎТ ҚЎЙДИМИ?

Охирги пайтларда хоким ўринбосарларининг турли хил фирибгарликларию, кирдикорлари ҳақида эшитаётган эдикку…
Аммо ҳоким ўринбосари ўзига ўт қўйишгача боришини хеч ўйламагандик.
Фикри ожизимизча, уни шу ишгача олиб келганлар ҳам
Ходимнинг мажлисдан чиқиб ўзига ўт қўйишини тушларида ҳам кўришмаган чоғи.

Қашкадарё вилояти,
Яккабоғ тумани ҳокимининг
Инвестиция ва ташки савдо масалалари бўйича ўринбосари
Масрур Бадалов 8 май куни
кеч соат 18.00 ларда, ўзини ёқиб юборгани айтилмоқда.

Воқеа туман прокуратураси биноси олдида содир бўлган.
Туман ҳокими ўринбосари Масрур Бадалов прокурорнинг хонасида ўтаётган мажлисдан ташкарига чиққан ва ўзига ўт қўйган.

Прокуратурадаги мажлис президент топшириғи – туманда куёш панелларини ўрнатиш бўйича бўлган.

Айтишларича,
туман прокурори ҳоким ўринбосарини қаттиқ ҳақорат қилган ва
қаматиб юбориш билан қўрқитган.
Хозирда хоким ўринбосари шифохонада.
Унинг аҳволи ҳақида эса хали маълумот йўқ.

«Шифохона прокуратура ҳамда Ички ишлар ходимлари томонидан ўраб олинган.
У ерга ҳеч кимни киритишмаяпди» дейилмоқда.

Бизни эса бир савол қийнамоқда:Халқни куйдирган раҳбарлар, энди ўз ходимларига ўт қўйишяптими?

Шахина блоги

Тағин ўқинг
4 may 2017
Ўрислар «живучий» дейди. Ўзбекчада «яшовчан», «чидамли» деб таржима қилинади кўпинча. «Мослашувчан» деб ўгириш ҳам мумкин. Ўзбек матбуотига нисбатан шу ...
21 september 2016
Ўзбекистон Ички ишлар органлари ҳақида қонун қабул қилиниши ортидан, Ички ишлар вазирлиги тизимида кадрлар алманиши кузатилмоқда. Бироқ, экспертлар фикрича ...
15 august 2025
Бир куни Мажнун (асл исми Қайс) йўлда Лайлининг итини кўриб қолди. Севгилимнинг итини бир эркалай деб Мажнун итнинг ëнига  ...
28 november 2025
59 ёшли намибиялик сиёсатчи Адольф Гитлер Уунона Омпунжа округидаги минтақавий сайловларда кетма-кет бешинчи марта ғалаба қозонди, деб ёзмоқда маҳаллий ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...