Кундалик
5 june 2025

«ЎЗБЕКИСТОН 24» ТЕЛЕКАНАЛИДА КАДРЛАР ТАНАЗЗУЛИ

«Ўзбекистон 24» телеканали бугунги кунда мамлакатнинг энг нуфузли ахборот манбалари қаторида туради. Аммо канал ички муҳити ҳақида ҳақиқатни айтиш вақти келгандек. Оммавий ахборот воситаси сифатида жамоатчилик олдида масъулиятли бўлган ушбу тузилмада шунчаки ахборот эмас, балки шахсий таъсир, гуруҳбозлик ва манфаатлар тўқнашуви етакчи ўринни эгаллаб бормоқда.

Айни пайтда канални расман Мадамин Сафаров бошқараётгани қайд этилса-да, аслида қарорлар Шунқор Чориев орқали қабул қилинаётгани айтилаяпти. Ким эфирга чиқади, кимнинг матни ўтади, қайси ходим сьёмкага чиқади — барчаси бир кишининг хоҳиш-истагига боғлиқ. Сафаров унинг гапини инкор қилмайди, у кимни ёмон деса, шунинг тақдири каналда ҳал бўлади. Энг хавфлиси – бу шахсий муносабатлар асосида профессионал кадрларнинг четлатилиши.

Ахборот, вилоятлар, таҳлил каби муҳим бўлимларга ҳам ўзининг одамларини жойлаштириб ташлаган. У ерда қандай материал эфирга чиқиши, қайси вилоятдан неча марта кўрсатув олиб келиш мумкинлиги ҳам юқоридаги таъсир доирасига киради. Журналистнинг билим ва тажрибаси эмас, у кимга яқин экани муҳимроқ ҳисобланади.

Масалан, “Таҳлилнома” дастури, бир пайтлар журналистикада фикр ва таҳлил маскани бўлган эди, ҳозирда эса амалиётчилар ва «хўп» дегувчилардан иборат бўлиб қолган. Тажрибали кадрлар эса четлатилган, ёки ўзлари чиқиб кетишга мажбур бўлган. Шу боис, дастур аҳамияти ва нуфузи сезиларли даражада пасайган.

Янги контентлар қандай тайёрланаётгани ҳам тушунарсиз жараёнга айланган. Матнларни журналист эмас, Шунқорга яқин Давлатмурод Мўминов ёзиб беради. Қайси материал қайси соатда кетишини Шунқор назорат қилади. Камералар, техника воситалари ҳам «валломатлар» истаган одамлар орқали тақсимланади. Агар ташаббус кўрсатсангиз — «камера йўқ», «иш йўқ» дейилади. Лекин ўзларининг одамлари бемалол камера билан съёмкага чиқаверади.

Кадрлар масаласи ҳам хавотирли. Каналда ишлайдиганлар орасида “Шунқор истамаса, эртасига ишдан бўшатишади” деган умумий қўрқув бор. Баъзиларда “Сафаров ҳаждан қайтса, яна тозалаш бошланади” деган хавотир ҳукм суради. Бу журналистик муҳит учун умуман хос бўлмаган, репрессив бир муҳитдир.

Шу вазиятда журналистлар на ижод қилиш, на танқидий фикр билдириш имконига эга. «Ўзбекистон 24» сингари давлат телеканалида ички муҳит шунчаки ишчи муносабатлари эмас, балки умуммиллий ахборот хавфсизлиги ва жамоатчилик ишончи билан чамбарчас боғлиқ. Бу ерда ҳар бир кадр танлови, ҳар бир эфирга чиққан материал изчил ўрганилиши керак.

Ҳозирги тизимда эса ахборот учун жавобгарлик эмас, шахсий гап устувор. Бу канални сифатсиз контент ва энг ёмони — касбий ҳалокат сари бошламоқда.

Телевидениедаги масъул шахслардан адолат ва касбийлик мезонларига асосланган, шаффоф бошқарув тизими жорий этилиш талаб қилинади. Ишга тайинланаётган шахслар Шунқор ёки Сафаровнинг «одами» эмас, малакали ва мустақил кадрлар бўлиши керак.

Бу нафақат бир телеканал, балки бутун мамлакат ахборот сиёсати учун синовдир.

Тағин ўқинг
15 january 2020
Дунëда энг кўп танилган замонавий ўзбек ëзувчиси 66 ёшли Ҳамид Исмоил 14 январь куни «Озодлик-Озод Европа» радиоси Марказий Осиë ...
20 november 2025
Симоб ва уни ўз ичига олган бирикмаларни эркин сотиш, сотиб олиш, сақлаш ёки ундан маиший шароитда фойдаланишга рухсат берилмайди. ...
26 january 2021
Қўқон шаҳрида истиқомат қилувчи 38 ёшли Дилмурод Абдураҳмонов 5 ёшли қизи Афрўзани икки йилдан буён тўйма-тўй олиб юрган. Бунинг учун у ...
26 october 2017
Октябрь ойида жинсий зўравонликлар Ғарб мамлакатлари оммавий ахборот воситаларида энг кўп муҳокама этилаётган мавзулардан бирига айланди. Ўзбекистонда эса аксинча, ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...