Асосий мавзулар
12 june 2025

ХОРАЗМДА ЕРЛАРНИ НОҚОНУНИЙ ЭГАЛЛАШ ҲОЛАТЛАРИ АВЖ ОЛМОҚДА

Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида ер ажратиш ва сотиб олиш жараёнида қонунни бузиш, таниш-билишчилик ва ўзлаштириш ҳолатлари кузатилмоқда. Аҳолининг уй-жойга эҳтиёжи ортиб бораётган бир пайтда, айрим шахслар ўз манфаатларини кўзлаб давлат ерларида ноқонуний қурилишлар амалга оширмоқда.

Сўнгги пайтларда Вазирлар Маҳкамаси ўзбошимчалик билан эгалланган ерларни хатлов қилиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу қарор айрим “уддабуронлар” учун янги имкониятга айланган. Улар танишлари орқали бўш ерларни эгаллаб, бино қурмоқда. Натижада, давлат бундай биноларни бузишга ожиз қолмоқда — оддий халқ эса бу жараённи адолатсизлик деб қабул қилмоқда.

Масалан, https://open.ngis.uz/ порталида келтирилган 22:12:01:03:01:1965, 22:12:01:03:01:1963, 22:12:01:03:01:1961, 22:12:01:03:01:2462 каби кадастр рақамларига эга ҳудудлардаги айрим қурилишлар ноқонуний экани тахмин қилинмоқда. Бу жойларда на давлат қарори, на солиқ тўлови мавжуд. Қурилиш ишлари оғзаки ва норасмий “ваъда” асосида бошланган.

Яна бир эътиборли жиҳат шундаки, бу ерлар илгари суғориладиган, деҳқончилик учун мўлжалланган ерлар бўлган. Бироқ ҳозирда айрим шахслар сохта фермер хўжаликлари орқали уларга эгалик қилиб, қонуний тендерларсиз ўзлаштириб олган.

Бундай ҳолатлар нафақат жамиятда ишончсизликни кучайтирмоқда, балки атроф-муҳитга ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда. Яшиллик йўқолиб бормоқда, қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлар ноқонуний қурилиш майдонларига айланмоқда.

Бугун бу масаланинг кўтарилиши бежиз эмас. Уй қуришга имкони бўлмаган кўплаб фуқаролар сарсон бўлаётган бир пайтда, бошқалар ерларни бемалол эгаллаб олмоқда. Агар Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида ноқонуний қурилган иншоотлар эътироф этилса, бу “пулини берсанг, хоҳлаган жиноятни қилса бўлади” деган хавфли фикрни шакллантиради.
P.S. Очиқ манбалар асосида кимлар, қандай уюшмалар орқали ерларни ўзлаштиргани ҳақидаги маълумотлар мавжуд. Бироқ шахсий маълумотларни ошкор қилиш қонун билан тақиқланган. Мазкур ҳолатларни аниқлаш ва чора кўриш ваколати тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар зиммасига юкланган.

Тағин ўқинг
11 may 2017
Нотариал идораларнинг юлғичликлари  ҳақида мақола чоп этган “Жамият” газетасига Адлия вазирлиги дағдаға оҳанги юқори бўлган жавобни йўллади. 2017 йилнинг ...
24 august 2020
Беларусдаги намойишлар ортидан президент Александр Лукашенконинг 23 август куни автомат ва бронежилетда акс этган видеоси ижтимоий тармоқларда мемга айланди. ...
9 january 2023
Рассом Туз: Азиз оға ини, опа сингил қадрдонларим. Мана хафта айланиб сиз билан биргаман.Матчон Суқилиш: Ничиксизлар мўччи ойбика ҳам ...
7 january 2026
Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармасида юз бераётган қонунбузарликлар ҳақида ммурожаатда айтилишича, генерал-майор Тоҳир Арипов вилоят ИИБга янги раҳбар этиб  ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...