Асосий мавзулар
11 july 2025

БУХОРОДА ҲАРБИЙЛАР ҲАҚ-ҲУҚУҚИНИ ПОЙМОЛ ЭТАЁТГАН ҚЎМОНДОН

Бухоро вилояти Мудофаа ишлари бошқармаси ҳарбий хизматчилари Элтуз таҳририятига мурожаат қилиб, бошқармадаги қонунийликка зид хатти-ҳаракатлар, коррупцион схемалар ва инсон ҳуқуқларининг топталиши ҳақида ҳикоя қилишди. Бу ҳолатлар ҳарбий тизим ичидаги чуқур илдиз отган муаммолар ва адолатсизликларни очиб ташламоқда.

Мурожаатчилар таъкидлашича, бошқарма бошлиғи лавозимга тайинланганига бир йил тўлмаган бўлса-да,  Рустам Жумаев унинг фаолиятидаги ноқонунийликлар саноқсиз. 

Қарши бўлганлар турли йўллар билан таҳқирланади, паст лавозимларга тайинланади ёки обрўсизлантирилади. Ҳарбий хизматчиларнинг айтишича, улар қонуний вазифаларидан ташқари, ўз маблағлари ҳисобидан бошқарма биноларини таъмирлашга мажбур қилинади. Бу эса мутлақо ноқонуний ҳисобланади. Бошлиқ қўмондоннинг (генерал-майор Шерматов) номини сотиб ҳарбийларнинг даромадларини сўриб яшамоқда.

Мурожаатда яна бир оғриқли нуқта — коррупцион схемалар. Бошлиқ Рустам Жумаев ўз ҳайдовчисининг пластик картаси орқали пулларни йиғишни йўлга қўйган. 

Бу маблағлар баъзан нақдда, баъзан банк орқали унинг қўлига топширилади. Ҳайдовчи бошлиқнинг «кассачиси»га айланган. Ундан ташқари, бошлиқнинг турмуш ўртоғининг хусусий университетдаги ўқиш харажатлари ҳам ҳарбийлар ҳисобига қопланишини мурожаатчилар алам билан сўзламоқда. 

Рустам Эшқулович ўз туғилган қишлоғида ҳайит байрами муносабати билан эҳсон дастурхони ташкил этиш учун маҳсулотларни ҳам хизматчилар орқали тўплайди. Улар бу ишга хоҳласа-хоҳламаса жалб этилади. Бундай зўравонлик тизим ичида «одатий ҳолат» сифатида қабул қилиниш даражасига етган.

Ҳарбий хизматчилар шикаоят қилишдан, ҳақларини талаб қилишдан қўрқишади. Чунки бу бошлиқлар қўлидаги сўнгги манба — иш жойини йўқотиш ёки нохуш оқибатларга дуч келиш хавфи бор. Шу боис улар аноним равишда мурожаат қилишга мажбур.

Бухоролик ҳарбийлар Элтуз орқали ўз дарду аламларини жамоатчиликка етказишга уринишди. Уларнинг мурожаатидан кўриниб турибдики, тизимда очиқ-ойдин коррупция ва хизматчиларни эзаётган мансабдор шахслар бор. Бу каби ҳолатларга қарши кескин чоралар кўрилмаса, ҳарбий тизимда инсонийлик, қонун устуворлиги ва адолат деган тушунчалар шунчаки сўз бўлиб қолаверади.

Ҳақиқатни гапиришдан қўрқмаган ҳарбийларни қўллаб-қувватлаймиз. Элтуз вазиятни кузатишда давом этади.

Тағин ўқинг
6 march 2019
Ўзбекистон Бош прокуратурасининг 5 март куни билдиришича, 10 йиллик қамоқ жазосини уйда ўтаëтган 47 ёшли Гулнора Каримова  “жазони ўташ ...
16 may 2016
Озодлик берган хабарга кўра, «Ҳолид ибн Волид» масжидга тушган ҳайр-эҳсон эвазига солиқ қайдидан ўтказилмаган, шахсий бойлик орттириш ғарази билан ...
18 december 2020
Бундан роппа-роса 100 йил олдин большевиклар қўмондони Михаил Фрунзе аввал Бухорони, кейин унинг шотирлари Хивани тўплардан ўққа тутиб, икки ...
15 august 2025
Бир куни Мажнун (асл исми Қайс) йўлда Лайлининг итини кўриб қолди. Севгилимнинг итини бир эркалай деб Мажнун итнинг ëнига  ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...