Асосий мавзулар
18 july 2025

ШУҲРАТ ҒАНИЕВ: «ФЕРМЕРЛАРНИНГ ҚУЛОҒИНИ КЕС»

17 июл куни, соат 13:00 да Президентнинг аграр ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси Шуҳрат Ғаниев онлайн мажлис ўтказди. 

Мажлис мавзуси – Қишлоқ хўжалиги масалалари. «Фермерлар ишламайди, техникалар кун бўйи бекор турибди. Ҳокимлар, агар туман 45 центнер пахта планини бажармаса, ҳамманг шарманда бўласанлар» – дейди Ғаниев.

Ҳокимлар мук тушиб конспект қилиш билан банд: эртага, йўқ, бугуноқ фермерларни тузлаш керак!

«Сув дала бошига ташлаб қўйилган. Зовурларга оқиб ётибди. Сув дала охиригача етиб бормаяпти. Фарғона, Наманган, Қашқадарё, Андижон – агар ҳозир суткасига 24 соат далада ишламасаларинг, ҳамманг шарманда бўлиб ўлиб кетасанлар..» – хуноб бўлади Президент маслаҳатчиси Шуҳрат Ғаниев. 

Ҳоким бовалар эса «ёзиб олдик, бажарамиз» дейишдан нарига ўтмайди. 

«Ёзиб олганингни нима қиламан! Бор, далага туш. Фермерларни терга, қулоғини кесиб ишлат. Э, виждонсизлар! Ғўза парвариши ўлган, далалар бўм-бўш. Эртага план тўлмаса, сенларам ўласан. Ҳозир далага чиқиб фермерни ишлат. Овозингни чиқармайдиган қилиб бари билан битталаб гаплашиб ол. Қайтараман, бир ойдан кейин баринг ўласан, шунчаки, ўлиб кетасанлар» – Ғаниевнинг бу кўрсатмалари ҳам муқоваси гербли блокнотга ёзиб олинди. 

Бу сафар ноқулай об-ҳаво деган баҳона ҳам ўтмаскан. Ишқилиб пахта план тўлсин. Йўқса, қимматли ҳоким боваларимиздан ёппасига айрилиб қоламиз.

Тағин ўқинг
10 june 2023
2010 йилнинг 9 июнидан 10 июнига ўтар кечаси Қирғизистон жанубида оммавий қотилликлар бошланди ва унинг қурбонлари асосан маҳаллий ўзбеклар ...
1 january 2026
Россия Украинага қарши урушда тарихий жиҳатдан қоронғу бир босқичга яқинлашмоқда. Январь ўртасига келиб, Владимир Путин бошлаган “махсус ҳарбий операция” ...
26 january 2016
Ўзбек қўшиқчиси Наргизнинг шанба куни рус миллатчи аëллариниг ҳужумига учрашига ижтимоий тармоқдаги қадимчи ўзбеклар ҳамдардлик билдиришмади. Аксинча тармоқлардаги муҳофазакор ...
11 january 2021
Таниқли шоир Баҳром Рўзимуҳаммад 60 ёшда Баҳром ака индамайгина олтмишга кирибди. Ботинан қаралганда, ундай эмас. Баҳром ака индамайгина олтмишга ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...