Кўзқараш
7 august 2025

РАССОМ ТУЗ: НИМА УЧУН МАКТАБДА ТАСВИРИЙ САНЪАТ ДАРСИ ЎТИЛАДИ? 

Одамларда санъат ҳақида умумий тасаввур бўлиши учун.

Нега асар музейда туради? Музей эскпонатинии нега давлат муҳофаза қилади? Нега оддий мулозим музейга  кириб ўзига ëқиб қолган асарни кўтариб уйига олиб кета олмайди?

Бу саволларга жавобни барча билиши учун ўрта мактаб программаси кифоя. 

Энди, ҳамма ҳокимликларда олий маълумотли одамлар ишлайди деб ўйлайман. Ҳатто ëппасига ярим ëввойилар билан тўлган Урганч ҳокимлигида ҳам.

Аммо катта эҳтимол билан бу дипломни сотиб олган мулозимлар калла ўрнида қовоқ кўтариб юришгани аниқ.

Масалан, Париж ҳокимлигидаги мулозим Луврга бориб «манови кўзани бериб тур апелсин сайли тадбирини безатишга»  дея олмайди.

Агар шундай деса, музей ходими полиция чақиради ва бу кади калла мулозимни «апкириб қўйишади».

Питер хокимлигидаги шотир ҳам Эрмитажга бориб манов кўзани бериб тур «картшка сайлини безатишга» демайди. Шундай деса ОМОН келиб кўтига дубинка тиқади.

Лекин Ўзбекистоннинг ҳар бир шахар ҳокимлигида, масалан Урганч ҳокимлигида ишлаган урод мулозим музейни онасини маҳрига тушган деб ўйлайди.

Ўзини показуха хўжамкўрсин тадбирларида давлат муҳофазасида бўлган музей экспонатларни музейдан обчиқиб кетиб қўйиб очко олсам деб ўйлайди.

Чунки аҳмоқ. Илми, билими, фаросати йўқ. Президент қарорларини ўқимаган. 

Ҳокимликнинг шундай аҳмоқ мулозимлари боис музей экспонатлари синади, йўқолади. 

Аслида шу ҳокимликдаги мулозимлар йўқолиб кетса,  айтайлик зоопаркдаги айиққа ем қилинса фойдалироқ бўларди. Айиқни қорни тўярди. 

Меҳнатсиз ҳаëт – ўғрилик, санъатсиз ҳаëт – ваҳшийлик. Урганч шаҳар ҳокимиятини вахшийлардан тозаланишини юқори инстанциялардан сўраб қоламан.

Тағин ўқинг
30 may 2016
Фарғона шаҳрида ўтган “Универсиада” спорт мусобақаларининг энг қизиқ воқеаси албатта, ёшгина милиционернинг мамлакат бош вазири Шавкат Мирзиёевнинг йўлини тўсгани ...
14 april 2020
Ўзбекистон ҳукумати «Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қонун лойиҳасини эълон қилди. ...
21 january 2021
Ўзбекистоннинг ғарбий қисмида ватандошларнинг тана аъзоларини ўлчаш деб номланган антропономик тафтишга минглаб тиббий ходим сафарабар қилинди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ...
22 june 2018
Aввaллaри Туркия бизнинг Мaркaзий Oсиё дaвлaтлaри вa турк oлaми учун сиёсий, ижтимoий вa иқтисoдий мoдел бўлишини oрзу қилaрдик. Биз ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...