ART-DURBIN
29 august 2025

«Эл ва тузинг билан бирга бўл!»

Юксак дидли шоир дўстимиз  Болтабой Бегматовнинг маддох шоирларга эътирози:

Шоирлар пойтахтга кўчиб кетдилар,

Отиз сенга қолди, чел сенга қолди.

Шоирлар пойтахтни макон этдилар, 

Қақраган ариқлар, кўл сенга қолди.

Қолди қум, туз босган, бемор далалар,

Чорва сенга қолди, чўл сенга қолди.

Қолди содда, танти, жўмард болалар,

Кетмон сенга қолди, бел сенга қолди.

Юрак каби яқин, жигардек қиймас, 

Сабр, матонатли эл қолди сенга.

Шижоатли, лекин осонни суймас,

Мўъмин ва камсуқум феъл қолди сенга.

Сен-чи, қочолмайсан пойтахтга илло,

Меҳринг узолмайсан шу она ердан.

Енгинг шимарасан айтиб, «Бисмилло!»

Куйлагинг оқарар шўр таъм тердан.

Тонгдан шомга қадар билмайсан тиним,

Боладай қувнайсан, ризқ-рўз яратиб.

Юрагингдаги шашт сўнмасин, иним!

Юрма ҳасад этиб, юрма қаҳр этиб!

Қўявер, шоирлар турсин шаҳарда,

Сен кетмон, ўроғинг, белинг билан бўл!

Бахт шаҳарда эмас, меҳнат, меҳрда,

Сен шу дала-тузинг, элинг билан бўл!

Болтабой Бегматов

Тағин ўқинг
4 january 2021
Ўзбекистон ҳукуматининг 31 декабрда чиқарилган қарори билан тасдиқланган низомга кўра, коррупцияга қарши курашишга муносиб ҳисса қўшган шахслар давлат мукофотига ...
15 september 2016
8 сентябр куни Ўзбекистон сенаторлари бир овоздан қабул қилган қарор, одамларнинг гапида жон борлигини кўрсатди. Асосий қонун, Ўзбекистон Конституциясининг ...
17 march 2021
The Diplomat нашри Ўзбекистондаги хусусийлаштириш жараёни таҳлилига бағишланган мақола чоп этди. Унинг муаллифи Corissa Steiner Ўзбекистон раҳбарияти аввал ҳам иқтисодиётни хусусийлаштиришни ...
12 october 2018
Женеванинг Lombard Odier банки сейфларидан топилган ва Гулнора Каримовага тегишли экани айтилаётган қимматбаҳо заргарлик буюмларининг қиймати 38 миллион франкка ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...