Асосий мавзулар
3 september 2025

Ўзбекистон ТИВ Россияга яна бир нота юборди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги август ойида Россияда ўзбекистонлик экани айтилган такси ҳайдовчиси билан боғлиқ ҳолат ортидан Россия ТИВга нота юборди, дея хабар бермоқда вазирлик матбуот котиби Аҳрор Бурхонов.

Қайд этилишича, нотада мазкур видеодаги шахсни аниқлаш ва унга нисбатан қонуний чоралар кўриш сўралган.

Август ойининг охирларида тармоқда тарқалган видеода асабий рус миллатчисининг ўзбек мигранти шахсини ҳақоратлаб, босим ўтказаётгани акс этган эди.

«Ҳурматли ватандошлар, сизларга яна бир бор эслатиб ўтамиз. Ўзбекистон фуқаролари дунёнинг қайси нуқтасида бўлишидан қатъий назар, давлатимиз ҳимоясида ҳисобланади», — дейилади вазирлик хабарда.

«Сен бомжсан, қаерга келганингни биласанми ўзи. Сен бу ерга ишлагани келгансан. Ишла чакагингни очмасдан. Сен қулсан, русларнинг қулисан» дея куракда турмайдиган ҳақоратлар ёмғирини ёғдиради рус миллатчиси бошини кўтаришга ҳам журъати етмаётган ўзбек мигрантига. 

«Ё мен нотўғри айтаяпманми, Ўзбекистонда тўтоқ ҳам йўқлиги учун бу ерга келгансан» дейди ва унга жавобан мигрант ўзбек тўғри айтаяпсиз, дея унинг гапини маъқуллайди. 

Бундан илгари жорий йилнинг 10 июнида ҳам Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Россия Федерациясига дипломатик нота йўллаб, Россия ҳудудида ўзбекистонлик муҳожирларга нисбатан қўпол ва ҳурматсиз муомалалар бўйича қатъий эътироз билдирган эди.

Расмий маълумотларга кўра, сўнгги вақтларда Россияда айрим ҳолатларда ўзбекистонлик фуқаролар рухсатсиз текширувлар ва куч ишлатиш каби хатти-ҳаракатларга дуч келмоқда. ТИВ бу ҳолатларни жиддий ташвиш билан қайд этар экан, бундай ҳаракатлар икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларга мутлақо зид эканини таъкидлади.

“Барча фуқароларнинг шаъни ва қадр-қиммати ҳимоя қилиниши, инсон ҳуқуқлари ва халқаро ҳуқуқ нормаларига риоя этилиши шарт”, — дея билдирилган эди вазирлик баёнотида.

Москвадаги Ўзбекистон элчихонаси томонидан Россия Ташқи ишлар вазирлигига топширилган нотада қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилган.

Россия ҳудудида айрим зобитлар томонидан Ўзбекистон фуқароларига куч ишлатиш ҳолатлари;

Бу ҳолатлар инсон ҳуқуқларининг яққол бузилиши эканлиги;

Воқеаларга ҳуқуқий баҳо бериш зарурлиги.

ТИВ ушбу масалани доимий назоратда ушлаб туриши ва керак бўлса, қўшимча чоралар кўрилишини маълум қилган эди.

Ўтган қисқа давр Россиядаги Ўзбекистонлик мигрантларга таъқиб ва босимлар ортгани кузатилди. Хусусан ўтган ойнинг бошида Санкт Петербургда ўзбекистонлик мигрантлар аввалига такси хизмати билан шуғулланиш, кейинчалик эса русларга овқат етказиб бериш, куръерлик хизматлари билан шуғулланишдан маҳрум қилинди. 

Элтуз Россиядаги Миллатчилик ва бунга  Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги муносабатига оид воқеаларни ёритишда давом этади. Каналимизга обуна бўлинг. Видео юзасидан изоҳлар қолдиринг.

Тағин ўқинг
21 february 2022
Бир гуруҳ фаоллар 21 февраль куни Ўзбекистоннинг собиқ президенти Ислом Каримовнинг қизи Гулнора Каримова коррупцион йўллар билан ўмарган пулларнинг ...
13 january 2026
2026 йил 9 январь куни Фарғона вилоятининг Учкўприк туманига қарашли Кенагас қишлоғида жамоатчиликни ларзага солган оғир жиноят содир этилди. ...
14 november 2018
Таниқли ўзбек диссидент адиби, 67 яшар Мамадали Маҳмудов 13 ноябрь куни Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзАнинг «Гурунг» лойиҳаси ...
15 january 2024
77 ëшида оламдан ўтган таниқли олим¸ профессор Толиб Худойбердиев жанозаси 13 январ куни Андижонда ўқилди ва Шахрихонда тупроққа берилди. ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...