Асосий мавзулар
1 october 2025

Она руҳий касал қизини суиқасддан асрайман деб тўсатдан ўлдириб қўйди

Боғдод туманида фуқаро Орзиева Назира Абдурахимовна ўзини ўлдирмоқчи бўлган қизини суиқасддан асрайман деб тасодифан ўлдириб қўйди. 

Қиз 18 ёшида турмушга узатилган, бир неча йиллик турмушда икки фарзанд кўриб, учинчисига ҳомиладор ҳолда ота уйига қайтган.

Эри Қозоғистонда мавсумий ишчи бўлган бу келин қайнона уйида эс-ҳушини йўқотиб васвасага чалинди. Шундан сўнг қайнона касал келинини отасининг уйига қайтариб юборди. Н.Юсуфова қизлик уйида батамом руҳан зўриқиб «ўзимни ўлдираман, болаларимни ўлдираман» дея бир неча марта суиқасд пайида бўлди. Сочларини юлиб, деворга бошини уриб ўзини ҳароб қилди. Бақир-чақир ва пўписалар билан болаларини қўрқитди.

Назира Орзиева қизининг қўл-оёғини боғлаб боқди, ўзига зарар бермасин, болаларини қўрқитмасин деб оғзини ҳам маҳкам ёпди. Шунда қизининг нафаси қайтиб димиқиб ўлиб қолди.

Боғдод туман суди ҳолатни қасддан содир этилмаган, бахтсиз ҳодиса деб малакалаб Назира Орзиевага икки йил аҳлоқ тузатиш ишлари билан шуғулланиш жазосини тайинлади.

Саволлар талай. Маълум, оналар боласи билан бирга ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари кўпайган. Албатта, увол бўлган норасидаларга юрагимиз ачишиб бундай оналардан нафратланамиз. 

Лекин шу оналар руҳий соғлом бўлганмикан ўзи? Катта эҳтимол билан, йўқ. Хўп, юқоридаги фожиада аёл бир неча кун «ўзимни ўлдираман, болаларимни ўлдираман» деган васвасага тушибди, эрига телефон қилиб аҳволи ёмонлигини айтибди.

 Нега бирор оила аъзоси қатъий чора кўрмади? Нега мутахассис кўригига олиб бормади? Нега ўрта асрда қолиб кетгандек руҳий касал одамни боғлаб боқишди? Нега оила аъзолари бир-бирига бепарво, касалликка лоқайд бўлгалиги жабрини маҳалла еттилиги, хотин-қизлар қўмитаси тортиши керак?

Диний мавзуда ва ирим-сирим борасида ҳамма бир-биридан билимдон бўлган бу жамиятда тиббий тушунча ва огоҳлик мутлақо йўқ, демак.

Тағин ўқинг
20 june 2018
Сиёсий маҳбус Муҳаммад Бекжон 2003 йилнинг баҳорида «Сангород»га этап қилинади. «Асли даволаниш муассасаси бўлишига қарамай, бу зонада этапни кутиб ...
16 december 2023
Урганчдаги «Авесто» музейида эрамиздан аввалги минг йилликларни кўрган тош дарахти сақланмоқда. Тошга айланган дарахт қолдиқлари дунёнинг турли ҳудудларида сақланган ...
23 october 2022
Улуғ ўзбек шоири ва муҳолифат лидери Муҳаммад Солиҳ билан суҳбатнинг 9-қисмидан унинг айнан мамалакатни тарк этганидан кейин, ҳижратда ёзган ...
30 november 2025
Бировнинг эътиқоди – дунёдаги энг бемаза мавзу. Биз ўзбеклар шундай бемаза нарсаларни баттар бемазасини чиқариб, титиб, кавлаб ўтирадиган халқмиз.  ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...