Асосий мавзулар
29 october 2025

АҚШ разведкаси: Путин урушни чўзишга интилади

NBC News телеканалига Америка разведкасининг хулосалари ҳақида хабардор манбалар қуйидагиларни маълум қилди.

Россия армиясининг катта йўқотишлари ва урушнинг тўртинчи йилида рецессия ёқасига келиб қолган иқтисодиётдаги муаммолар туфайли Путин ҳар қачонгидан ҳам ўта тажовузкор позицияни эгаллаган.

Энди у фалокатли йўқотишларни оқлаш учун кўпроқ Украина ҳудудларини босиб олиш ва умуман Украинани Россия учун «хавфсизлаштириш»га интилмоқда.

The Economist нашрининг ҳисоб-китобларига кўра, Россиянинг ҳозирги ҳужум суръатларида, масалан, Донбасс ва бошқа қисман босиб олинган вилоятларни тўлиқ эгаллаш учун бошлаган уруши 2030 йилгача чўзилиши мумкин. 

Нашрнинг таъкидлашича, май ойида Россия янги йирик ҳужумни бошлагандан бери, у Украина ҳудудининг атиги 0,4% ини эгаллай олди ва сезиларли муваффақиятга эришмади.

Тағин ўқинг
21 december 2021
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров 10 килограммгача озган амалдорларга 5 млн. сўм мукофот пули беришини эълон қилибди. Халқ ризқидан ...
2 november 2017
31 октябр куни Нью-Йоркда пикапдаги эркак велосипед йўлакчасида саккиз нафар одамни босиб ўлдирди. 12 одам жароҳатланди. Жиноят теракт дея ...
25 november 2016
Сўнгги кунларда Ўзбекистон президентлигига номзодлар вилоятларга сайр қилиб, сайловчилар билан учрашувларни авж олдириб юборди. Бу учрашувларда эса улар қўлидан ...
11 october 2015
Элтуз илгари хабар қилганидек Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани бош шифокори Юсуф Эсиргатов Дўстлик туман милиция бўлимидаги ҳибсхонада икки кун ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...