Асосий мавзулар
10 november 2025

Ўзбекистонда СПИДга чалинганлар сони ортмоқда

Ўзбекистонда ОИВ ва ОИТСга чалинганлар сони кескин кўпайиб, расмий маълумотларга кўра улар ҳар йили 3000 тага ортмоқда.

Ҳозирда касалланганлар сони 55 минг нафарга етган. Аслида бу кўрсаткич бир неча баробар юқори бўлиши мумкин. Чукни аҳолининг 15 фоизигина бу таҳлилни топширган холос. 

Касалликнинг асосий ташувчилари ҳисобланган турист ва мигрантлар назорат қилинмаётганини инобатга олсак вазият жуда жиддий.

Сенатда кўрилаётган қонун лойиҳасига асосан, 90 кундан ортиқ хорижда бўлиб,  Ўзбекистонга қайтган 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган фуқаролар, шунингдек, мамлакатимизда доимий яшовчи ёки ишлаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ОИВ инфекциясига мажбурий тестдан ўтказилади. Буларнинг сони 6 миллиондан ошиқлигини инобатга олсак, йилига камида 3 миллион шахс ушбу мажбурий тестдан ўтиши керак. Давлат учун бу ўртача 450 миллиард сарф дегани. Бу рақамлар йилига Соғлиқни сақлаш тизимига ажратиладиган маблағнинг 10 фоизини ташкил қилади.

Сенатда кўтарилаётган ушбу қонун лойиҳасига кўра, ОИВ/ОИТС ёки сил касаллиги бор шахслар Ўзбекистонда ишлашга рухсат этилмаслиги мумкин. Сенатор Гулнора Маъруфованинг сўзларига кўра, 2024-йилда ОИВ/ОИТСга 5,1 миллиондан ортиқ фуқаро тестдан ўтказилган, уларнинг 3903 нафарида вирус аниқланган. Хорижда узоқ муддат бўлган 1,7 миллион фуқаронинг атиги 434 минг нафари, яъни 25 фоизга яқини ўз ихтиёри билан тест синовларидан ўтган, 1512 нафари эса ОИВ инфекцияси аниқланган. Бу 2023-йилга нисбатан 19 фоизга ошганини билдиради.

Шунингдек, ўтган йили 12 минг 700 дан ортиқ хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ихтиёрий равишда тест синовларидан ўтказилиб, 81 та ОИВ/ОИТС касаллиги аниқланган. Меҳнат муҳожирлари ўртасида аниқланган инфектсиялар сони ўтган йилга нисбатан 23,7 фоизга ошган.

Марказий Осиё минтақасида ОИВ/ОИТС ҳолатлари кўпинча расмий статистикада кам хабар қилинади ёки яширилади. Ўзбекистон ўз кўрсаткичларини қандай методика асосида тузиши номаълумлигича қолмоқда.

2025-йил 1-июл ҳолатига кўра, республикада жами 51 087 нафар ОИВ инфекцияси билан яшаётган шахс расман рўйхатга олинган.

Қонун ОИВ/ОИТС профилактикаси, хусусий бандлик агентликлари ва бандлик масалалари бўйича Ўзбекистон қонунчилигига бир қанча ўзгартиришлар киритиши керак. 

Ўзбекистонда доимий яшовчи фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар давлат ҳисобидан мажбурий тест синовларидан ўтиши зарур. Ўзбекистонга ишга кириш учун келаётган ёки Ўзбекистонда яшаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ўз маблағлари, иш берувчининг маблағлари ёки бошқа қонуний молиявий манбалар ҳисобидан тест синовидан ўтказилиши мажбурий белгиланиши керак. 

Аср вабоси сифатида қаралаётган касалликка Ўзбекистонда аниқлашнинг, даволашнинг, чеклаш ва назорат қилишнинг аниқ механизмлари мавжуд эмаслиги кўрсатмоқда Ўзбекистон ҳукумати касалликка қарши курашда ташаббус кўрсатмаяпти. Касаллик ташувчиларнинг сони эса кундан кунга ортиб бормоқда.

Тағин ўқинг
24 december 2025
1979 йил 24 декабрь куни Совет Иттифоқи қўшинларининг Афғонистонга киритилиши ХХ аср охиридаги энг оғир геосиёсий қарорлардан бири бўлди. ...
13 may 2019
Бош вазир Абдулла Ариповнинг 6 майда имзолаган ИИВ, мудофаа, Миллий гвардия, божхона ходимлари болаларининг олий ўқув юртларига имтиҳонсиз ўқишга ...
13 may 2022
“Лайлак келди – ëз бўлди, қаноти қоғоз бўлди”. Нега лайлакнинг қаноти қоғоз бўлганлигини олдин ҳам тушунмагандим, хозир ҳам тушунмайман. Ҳар холда буни ëзган ...
18 january 2026
Ҳа, гадонинг душмани гадо, Лекин лаънат душман гадойга. Қавми билан нафрат бобида Қилаверса жирканч бир пойга. Гадоликни тарғиб этганлар ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...