Асосий мавзулар
11 november 2025

Зойир Мирзаев америкалик йирик компания вакиллари билан учрашди

Тошкент вилояти ҳокими АҚШнинг “Becker & Poliakoff” компанияси вакиллари билан учрашди.

Тошкент вилояти ҳокими АҚШнинг нуфузли юридик ва лоббистик компанияларидан бири — “Becker & Poliakoff” вакиллари билан учрашув ўтказди. Суҳбат давомида ҳоким вилоятнинг иқтисодий ва инвестицион салоҳияти ҳақида маълумот берди.

Учрашувда таъкидланишича, Тошкент вилояти мамлакатда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этиш бўйича етакчи ҳудудлардан бири бўлиб, 2024 йилда вилоят иқтисодиётига 5,5 миллиард долларга яқин инвестиция киритилган.

Ҳоким вилоятдаги эркин иқтисодий зоналар, солиқ ва божхона имтиёзлари, замонавий инфратузилма ҳамда маъмурий енгилликлар инвесторлар учун кенг имкониятлар яратаётганини қайд этди.

“Becker & Poliakoff» компаниясини стратегик ҳамкор сифатида кўрамиз. Бу ҳамкорлик америкалик инвесторлар учун Ўзбекистон бозорида янги имкониятлар очади”, — деди ҳоким.

Учрашув якунида томонлар келгусидаги аниқ инвестицион лойиҳалар ва ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилишга келишиб олдилар.

Тағин ўқинг
24 december 2025
Қозоғистоннинг Туркистон вилоят суди 16 яшар ўқувчи қизни жинсий зўрлаб ўлдирган 38 яшар ўзбекни ашаддий жиниятчи деб топиб умрбод ...
8 september 2015
Ўзбекистон ҳукумати, ХМТ, Умумжахон банки, Халқаро Касаба уюшмалари конфедерацияси, Халқаро иш берувчилар ташкилоти, БМТ, Юнисеф, Европа Иттифоқи шунингдек, АҚШ, ...
23 october 2015
Улуғбек Ашур, Eltuz.com Шу йилнинг 4 сентябр куни Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида яшовчи 33 ёшли Арамаис Авакяннинг хонадонига нохуш ...
14 april 2017
Самарқанддаги мобил мухбирлар, Оқиловнинг уйи сурати, видеоси ва унинг яқинлари ҳақидаги мақолани эълон қилди. Оқилов яшаган маҳалладагилар, нашр мухбирига ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...