Cатира
12 december 2025

Қорақалпоғистондаги автобус сирлари

Қорақалпоғистонда президент халқ учун ажратиб берган 100 та “Исузу” автобусининг тақдири катта муаммога ишора қиляпти.

2018 ва 2019 йилларда Президент ташрифи чоғида халққа хизмат қилиш учун ажратилган автобуслар Ипотека банк кредити асосида олинган, тўловнинг асосий қисми “Шимбай Автотранс” зиммасига юкланган.

2021 йилда хусусийлаштириш тўғрисидаги фармон чиқди ва шу асосда автобуслар аукционга қўйилди, дастлабки баҳоси 2,7 млрд бўлса-да, нарх 8,5 млрд сўмга чиқди.

Элтузга келган маълумотга кўра, агентлик раҳбари М. Раджапов автобуслар учун 5 кун ичида маблағнинг 30 фоизини тўлашни талаб қилган, бу бажарилмаганидан кейин автобуслар “Шарҳ Нукус”га уч йиллик тўлов билан сотилган.

Аммо “Шарҳ Нукус” битта тўловни ҳам ўз вақтида амалга оширмаган, ҳатто 2024 йилгача давлат ғазнасига бир тийин ҳам тушмаган.

Шундан кейин Раджапов судга мурожаат қилиб, 8,5 миллиард сўмлик тўлов мажбуриятини бекор қилдиргани айтилади.

Бугунга келиб, Ипотека банк қарзи 14 миллиардга, Транспорт вазирлигига қарз 6 миллиардгача етган, аукцион пуллари ҳам йўқ.

Автобуслар эса абгор ҳолда ётибди, хизмат кўрсатиш ўрнига темир-терсакка айланяпти.

2025 йилда “Автотранс Шимбай”нинг ўзи 1,9 миллиардга сотилгани, лекин бу пул ҳам бюджетга тушмагани айтилади.

Бу жараёнларни назорат қилиши керак бўлган масъул раҳбар мансаб ваколатини суиистеъмол қилгани ҳақида даъволар бор, юборилган расмий мурожаатлар эса жавобсиз қолган.

Натижада халқ учун мўлжалланган 100 та автобус ҳам, улар ортидан юрган миллиардлар ҳам йўллари йўқолган бир пирамидага айланди.

Тағин ўқинг
12 november 2020
Сайловда ғалаба қозонган Жо Байден AҚШнинг навбатдаги президенти бўлди. Амалдаги президент Дональд Трамп мағлубиятини тан олишдан бош тортиб, кўплаб қонунбузарликлар ва ...
3 may 2024
РТ: Мана бугун яна бир жумада сизлар билан юзма-юз, кўзма-кўз дийдор кўришдим, азизларим. Бугун сизга айтар шум хабарим йўқ, осмон ...
16 march 2018
Бобомурод Абдуллаев иши бўйича 15 март куни ўтган суд мажлисида Республика суд тиббий экспертизаси хулосасига кўра, журналистга нисбатан қийноқлар ...
9 january 2026
Далада иккита каламуш суҳбатлашиб ўтирганмиш. Бир пайт тепаларидан кўршапалак учиб ўтиб қолди. Каламушлардан бири шеригига қараб: — Ана, қара! ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...