Асосий мавзулар
12 december 2025

12 декабрь Афғонистонга Совет қўшинлари киритиш қарори берилди

Демократик Афғонистон Республикаси (ДАР) ҳудудига Совет қўшинларининг Чегараланган контингентини (ОКСВ) киритиш тўғрисидаги қарор 1979 йил 12 декабрда КПСС Марказий Қўмитаси Сиёсий Бюросининг тор доирадаги йиғилишида қабул қилинган.

Бу қарор СССРнинг олий раҳбарияти, жумладан, Бош котиб Леонид Брежнев, шунингдек, Юрий Андропов, Андрей Громико, Дмитрий Устинов ва бошқа Сиёсий Бюро аъзолари томонидан қабул қилинган.

Расман бундай қарорга келиш сабаби ДАР билан Дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Шартнома (1978 йилда имзоланган) мажбуриятларини бажариш дея кўрсатилган бўлсада Советлар иттифоқининг бир неча йилга чўзилган бироқ шармандали якун топган қонли босқинчилик урушининг хамиртуруши дея баҳоланади.

Урушдан мақсад ички ва ташқи таҳдидларга (исломий мухолифат исёни ва учинчи давлатларнинг аралашуви) қарши курашиш учун Афғонистон раҳбарияти (Президент Ҳафизулла Амин) томонидан қилинган кўплаб ҳарбий ёрдам сўровларига жавоб беришни кўзлаган.

Шунингдек қарор СССРнинг жанубий чегаралари хавфсизлигини таъминлаш, Афғонистонда Совет Иттифоқига душманлик қилиши мумкин бўлган исломий кучларнинг ҳокимиятга келишига йўл қўймаслик, Москва томонидан ишончсиз ва АҚШ томон «силжишга» мойил деб ҳисобланган Ҳафизулла Амин режимидан норозилик уйғотишни кўзлаган. 

Совет қўшинларини Афғонистонга киритиш 1979 йил 25 декабрда бошланди. 27 декабрь куни совет махсус бўлинмалари «Шторм-333» операциясини ўтказиб, натижада Ҳафизулла Амин ағдарилди ва ўлдирилди, Афғонистоннинг янги раҳбари сифатида Бабрак Кармаль тайинланди.

1979 йил 12 декабрдаги қарор Афғон урушига (1979–1989) асос солди. Бу уруш Совет Иттифоқи тарихидаги энг оғир ва узоқ давом этган ҳарбий можаролардан бири бўлиб, унинг ички ва ташқи сиёсатига катта таъсир кўрсатди.

Тағин ўқинг
30 april 2019
Ўзбекистон Олий суди жорий йилнинг 16 апрель куни журналист Бобожоновларга тегишли уйларни тортиб олиш тўғрисидаги суд қарорларини ўз кучида ...
11 january 2018
1 январдан Тошкент шаҳрининг давлат бюджетидан маблағ билан таъминланадиган болалар боғчаларида тўлов нархлари 24,3 фоизгача қимматлади. Давлат бюджетидаги мактабгача ...
9 march 2017
Ўзбекистонда сўнгги йилларда гўшт нархи осмон бўлиб кетди. Ҳукумат ҳам буни кўриб, муаммони ечиш ҳаракатига тушиб қолди. Бозорларда сотиладиган ...
27 june 2023
Туркистонда биринчи жадид матбуот органи – “Тараққий” газетаси Тошкент шаҳрида Исмоил Обидов муҳаррирлигида 1906 йил 27 июндан эътиборан чоп ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...