Асосий мавзулар
13 december 2025

Ўзбекистоннинг қишда зулматга чўмишига қуёш айбдорми?

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги мамлакат бўйлаб электр таъминотида эҳтимолий узилишлар юзасидан огоҳлантириш билан чиқди. Унда билдирилишича бунинг асосий сабабларидан бири қуёшли кунларнинг камайиши билан боғлиқ.

Вазирликнинг изоҳида айтилишича: «қуёшли кунларнинг қисқариши ортидан қуёш фотоэлектр станцияларидан электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми камайган. Шу боис, электр энергиясини ишлаб чиқариш ва истеъмол балансини тартибга солиш, уларнинг мувозанатини сақлаш мақсадида айрим ҳудудларда асосан юқори истеъмол даврларида (17:00 дан 21:00 гача) қисқа муддатли электр таъминотида узилишлар кузатилиши мумкин»

Энергетика вазирлигининг тағин изоҳ беришича, энергетика тизимидаги узилишларнинг сабабларидан яна бири Сирдарё ИЭСидаги таъмирлаш ишлари билан боғлиқ. 

Бу ҳақда хабар берган Ulysmedia.kz муаллифи Аскар Жакиповга кўра, станциядаги 2-сонли газ турбинасида ротор алмаштириш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур таъмирлаш ишлари тахминан бир ой давом этиши кутилмоқда.

Бундан аввал 5 декабрь куни Ўзбекистонда ишга туширилган янги энергетика объенктлари мамлакатнинг ички истеъмолини тўлиқ қоплаши ҳақида баёнот берилган эди. Бироқ, юзага келган вазият юқори минбарлардан туриб айтилган гапларнинг реал ҳақиқатга тўғри келавермаслигини кўрсатмоқда.

Тағин ўқинг
11 october 2021
Камида 10 кишидан иборат уюшган жиноий гуруҳ Тошкентда 64 кишини мулкидан маҳрум қилди. Ишнинг бешта эпизоди ҳозир пойтахтнинг Чилонзор ...
10 may 2018
Эрамиздан олдинги VI-V асрларда яшаб ўтган, «Дао Де Цзин» асарини ёзган қадимги хитой файласуфи Лао Цзи сўзлари 9 майни ...
14 may 2021
Манам Мажнун беҳуддек гадолар бўлмасам бўлмас, Кийиб жанда, кулоҳ, ғамда адолар бўлмасам бўлмас. (Ҳамза) Жадид отамиз Ҳамза Ҳакимзода ижоди ...
22 december 2025
Элтуз таҳририятига Наманган вилояти Чортоқ тумани марказида жойлашган кўприкнинг носоз ҳолати юзасидан мурожаат келиб тушди. Мурожаатда айтилишича, мазкур кўприкнинг ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...