Асосий мавзулар
19 december 2025

Қумқўрғонлик хотин маст эрини белкурак билан уриб ўлдирди

Қумқўрғонда 38 яшар хотин Г. О.  маст эрини белкурак билан уриб ўлдирди. Эркак уйдаги оғилхонада боқилган улоқни сотиб,  пулни ичиб кайф қилиб юборган. 

Хотин эса шу улоқни сотиб пулига уч боласи учун зарур уст-бош олмоқчи эди.

«Йўқчилик қурсин.  2017 йилда турмуш қурдик.  Эрим ғирт ароқхўр алкаш чиқди. Уч боланинг эҳтиёжига пул топай деб тинмай ҳаракатдаман» – дейди аёл. 

Лекин унинг эри улоқни сотиб пулини ичиб бошлаган.  Уч боласини бозорга етаклаб борган хотин эрини ширакайф аҳволда кўрди,  сўнг индамай болалари билан ортига қайтиб кетди. 

Уйга ширакайф қайтган эрини кўрган хотин чидаб туролмади.  Орада жанжал чиқиб хотин ҳовлидаги белкурак билан эрнинг бошига бир уриб ўлдириб қўйди. 

Қумқўрғон туман суди уни 7 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Эр гўрда, хотин қамағда.

Тағин ўқинг
6 december 2018
2018 йилнинг 4 декабрь куни Тошкент шаҳри судида бўлиб ўтган апелляция маҳкамасида айбланувчи Шаҳноза Бойқунусова маҳкамага Ўзбекистон ички ишлар ...
20 december 2018
Ўзбек мухолифати лидери, шоир Муҳаммад Солиҳ туғилган куни арафасида унинг Янгибозордаги туғилиб ўсган уйига дўстлари, сафдошлари, мухлисларидан иборат бир гуруҳ ...
21 august 2020
Мезон кечди. Қандай шошиб кечди бу мезон. Ҳосил тўла араваси лойларга ботиб Сочи оқарди. Мезон кечди. Қандай маъюс кечди ...
8 november 2016
7 ноябр куни Арманистон республикаси Омбудсмани Арман Татоян Ўзбекистонлик ҳамкасби Улуғбек Муҳаммадиев номига мактуб йўллади. Бу арман омбудсмани томонида ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...