Асосий мавзулар
22 december 2025

Enter Engineering – ойликсиз иш ва яширилаётган бахтсиз ҳодисалар

Еnter Engineering компанияси ишчиларига яна бир неча ойлаб маош тўламаяпти.  Ўз ҳаққини ойлар давомида ололмаётган ишчилар, меҳнат хавфсизлиги билан боғлиқ жиддий муаммолар ва бахтсиз ҳодисалар яшириляпти. 

Хусусан, Олмалиқ шаҳридаги МОФ-3 заводи ҳудудида 1 гектар майдонда қурилган КРП цехи томи шу кунларда ёққан қор юкини кўтара олмай қулаб тушди. 

Ҳодисадан сўнг цех зудлик билан ўраб олинди, видеога олиш қатъиян тақиқланди, ишчиларнинг телефонлари олиб қўйиллди. Гувоҳларнинг айтишича, телефонини топширмаган ишчилар объектга киритилмаган. Ҳолат босди-босди қилинмоқда. 

24 соат ишлайдиган заводда шундай авария бўлиб,«ҳеч ким жароҳатланмади, ўлим ҳолати йўқ» деган ғирт ёлғон баёнот берилди.

Айни пайтда ишчилар аллақачон 2 ойдан ортиқ вақт давомида маош ололмай ишлаб юришибди. Ушбу ҳодисадан сўнг тўловлар янада кечикиши кутилмоқда.

«Компанияда оддий ишчилар манфаатлари иккинчи даражага тушиб қолган, раҳбарият ва юқори бўғиндаги бошқарув учун эса шароитлар мутлақо бошқача. Ёқилғи сотиш, кабел ўғирлаш каби ҳолатлар майда-чуйда ўғрилик бўлиб,  бунга эътибор ҳам бермай қўйдик.  Лекин бутун бошли цех томи қуласаю, қурбон йўқ деб туришса…  Қадримизга ачинамиз-да»  дейди ходимлар.

Меҳнат инспекцияси, Қурилиш назорати, Бош прокуратура ва бошқа ваколатли органлардан МОФ-3 заводидаги ҳодисага очиқ ва холис баҳо беришни, ишчиларга ойлик тўлови масаласини ўрганишни, меҳнат хавфсизлиги ва бошқарув тизими бўйича расмий текширув ўтказишни талаб қиламиз. 

Компания оғир молиявий аҳволда бўлса, компания раҳбарияти GMS Yukon, Cadillac, Tahoe, Land Cruiser,  Prado каби қимматбаҳо мошнларни минишга,  доимий янгилаб туришга қайдан пул топяпти? 

Бу мошнларнинг ҳар бири миллиардлаб сўм туриши ҳеч кимга сир эмас. Агар компанияда ҳақиқатан ҳам пул йўқ бўлса, бу ҳашамат кимнинг ҳисобидан?

Тағин ўқинг
5 july 2018
Бош прокуратура 5 июль куни каттақўрғонлик 31 яшар аёлни ечинтириб таҳқирлаган ИИБ ходими, капитан Санъат Умаровга жиноят иши очилгани ...
14 november 2025
Гулнор хаёлга ўхшаган бу ғаройиб ерга қандай келиб қолганини тушунолмай гаранг эди. Бўри увлаши, яшил кўзлар ва кулранг ёлларни ...
28 november 2025
Бухоро вилояти ҳокимининг 5 ноябрдан шаҳар кўп квартирали уйларида иситиш мавсумини бошлаш тўғрисидаги қарорига қарамай, уйларга иссиқлик ҳалиям етиб ...
4 january 2024
Мана бу видеотасвирларда икки киши ўртасида муштлашув бошланганини кўриш мумкин. Кўп ўтмай, орқага чекинаётган шахсга тўда бўлиб ҳужум қиладилар, ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...