Document UZ
25 december 2025

Бухорода пиёдалар йўлакчаси ноқонуний эгалланмоқда

Ассалому алайкум Элтуз. Биз Бухоро шаҳри Шайхон маҳалласи аҳолари томонидан мурожаат йўллаяпмиз.

Маҳалламизда болалар мактаб ва боғчага, катталар эса ишга қатнайдиган, шунингдек Газли шоҳ кўчасига чиқувчи фақат битта пиёдалар йўлакчаси мавжуд. Ундан бошқа томонларда тахминан 900 метр масофада йўлга чиқиш имконияти йўқ, чунки ҳудуд фермер томонидан симтўр билан ўраб олинган.

Энди эса айнан шу ягона йўлакча ҳам нон пишириш учун тандирлар ўрнатилиб, эгаллаб олинмоқда. Бу ҳолат аҳолининг эркин ва хавфсиз ҳаракатланишига жиддий тўсиқ бўлмоқда.

Маҳалла раиси ва ИИБ ходимига бир неча бор мурожаат қилдик. Шунингдек, вилоят ҳокими Ботир Зариповга мурожаат қилинадиган гуруҳда ҳам ёздик. Афсуски, айнан шу мурожаатларимиздан сўнг вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати ходимлари томонидан гуруҳда блокланганмиз.

Айни йўлакчага аҳоли ташаббуси билан пиёдалар белгиларини ҳам қўйдирган эдик. Бироқ, фермернинг мақсади бу йўлакни ҳам бутунлай ёпиш экани очиқ кўриниб турибди. Ваҳоланки, ён-атрофда бундай фаолиятни олиб бориш учун етарлича жой мавжуд.

Қолаверса, яқинда ушбу нонвойхонадан 200 метр нарироқда ноқонуний электр уланиши сабаб икки киши ток уриши оқибатида ҳалок бўлган. 

Энди эса нонвойхона жойи кўчирилаётган бўлса-да, у яна аҳоли пиёда йўли ҳисобидан жойлаштирилмоқда.

Тандир ёниб турган жойдан болалар, кексалар ва оддий аҳоли қандай хавфсиз ўтиши мумкин?

Ягона пиёдалар йўлакчасини аҳолига қайтариб беришларини талаб қиламиз.

Тағин ўқинг
5 may 2021
Навоий вилоятининг Хатирчи туманилик марҳум фермер Музаффар Муҳаммадиевнинг яқинлари вилоят ва туман прокуратураларига ишончсизлик билдирмоқда.  Марҳумнинг қабри биринчи марта ...
17 october 2025
XIX аср ўрталарига келиб Туркистондаги уч мамлакат – Қўқон, Хива ва Бухоро хонликларини уч йирик империя – Буюк Британия, ...
15 january 2026
Бир куни эр ишдан кайфияти йўқ, чарчаб келибди. Хотини эса эшик олдида кутиб олиб, тинмай гапира бошлабди: — Адаси, ...
9 september 2024
Яқинда мияни ўрганиш бўйича йирик мутахассис Татяна Черниговская маърузасида аёллар бир пайтнинг ўзида ҳамма нарсага диққат қаратади ва эплайди, ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...