Асосий мавзулар
27 december 2025

Ганалик «пайғамбар» ваъда қилган охирзамон содир бўлмади

Йиртиқ бўз халтадан қилинган бутафора чопонни эгнига ташлаб, қўлига ёғоч ҳасса ушлаб тармоқда ваъзлар қилаётган Африкалик дин тужжори 25 декабр куни қиёмат қўпишини башорат қилган ва инсониятни қутқариш учун катта ёғоч кема ясашга киришганини билдирган эди.

Қадимда ўтган Нуҳ пайғамбаридан фарқли африкалик Эбо бу ишга банк ҳисоби учун қулай пул ўтказиш ва донат тизимларини ўрнатиб олганидан кейин енг шимариб ишга киришди. Ўзининг фанердан ясалган бутафора кемаларига одам олиш лимитини чекламади. Қиёматга яқин қуриб битказилиши керак бўлган кемалар сонини саккизтага оширди. Лекин у Худо олдида ваъда қилган охирзамон 25 декабр куни содир бўлмади.   

«Худо бу сафар фикридан қайтди ва кемаларни қуриб битказишимиз учун қўшимча вақт берди», — дея эълон қилди у.

Илгари унинг минглаб издошлари ўз мол-мулкларини сотиб юборишган, чипталар харид қилишган ва «2025 йил 25 декабрь куни Ерни ғарқ қиладиган кучли жалалардан кейинги» уч йиллик сузишга тайёргарлик кўриб, кемалар қурилиш майдончаси олдида навбатга тизилишган эди.

Издошларнинг бир қисми ҳалигача Худо «фикридан қайтганига» ишонишда давом этмоқда. Бошқалар эса қилган хайриялари кемага эмас, балки пуч ёнғоққа сарфланганини тушуна бошлашган.

Тағин ўқинг
21 july 2017
Фарғона вилояти аҳолиси ўз яқинларидан келган жўнатма пулларни олишга қийналмоқда. Банклар олдида узунқатор навбатлар ҳосил бўлган. «Ўғлим Россияда ишлайди, ...
22 april 2023
Агар, дейлик, турк ëзувчиси Ўрхон Помуқ¸ Эрон киночиси Асгар Фарҳодий  ëки Хитой рассоми Чжан Сяоган Парижга келса, Франция матбуоти ...
19 december 2022
Америкада ўзбек зўравон, 38 яшар Акмал Нарзиқулов 20 йилга қамалди. Сохта права ясаш, права имтиҳонини сохталаштириш, одам ўғирлаш ва ...
7 september 2017
Август ойи Ўзбекистон телеканаллари учун ҳар доим қайноқ бир давр бўлиб келган. Қайноқлиги шундаки, мустақиллик байрами арафасида ҳамду сано ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...