Асосий мавзулар
1 january 2026

Маънавият ислоҳоти: оч қоринга “пуфак” гаплар керакми? 

Президент маърифий ва маънавий ислоҳотлар самарасига алоҳида эътибор қаратаётгани тасодифий эмас. Давлат учун жамиятнинг онги, дунёқараши ва қадриятлари стратегик аҳамиятга эга. Аммо бу ерда асосий савол туғилади: иқтисодий қийинчиликлар шароитида яшаётган, кундалик дарди — иш, даромад ва тирикчилик бўлган халққа маънавий тадбирлар қай даражада таъсир қила оляпти? Оч қоринни маъруза билан тўйдириб бўладими?

Муаммо маънавият ғоясининг ўзида эмас, уни амалга ошириш услубида. Йиллар давомида биз “эскича ишлаш”га ўрганиб қолдик: баландпарвоз нутқлар, шаблон шиорлар, халқ ҳаётидан узилган марузалар. Бундай ёндашув замонавий жамиятда иш бермайди. Ахборот тез, аудитория талабчан, бировни ишонтириш қийин. Халқни арзон марузалар билан алдаш мушкул.

Шу ўринда Республика Маънавият ва маърифат маркази фаолияти ҳақида саволлар туғилади. Бу тузилманинг асосий вазифаси — жамиятда маънавий муҳитни юксалтириш, миллий ва умуминсоний қадриятларни тарғиб қилишдир. Аммо унинг самараси қандай? Ташкилот тузилгандан буён нима ўзгарди. Ҳисоботлар очиқ эмас, қилинган ишлар ярқ этиб кўринмайди. 

Молиявий томони кишини эса анчайин ўйлантиради. Давлат бюджети ҳисобидан ҳар йили маънавий-маърифий тузилмаларга маълум миқдорда маблағ ажратилади. Очиқ манбаларда бу маблағлар ҳақида аниқ ва тўлиқ ахборот кам. Асосий савол рақамда эмас, мазмунда: шу пулларга қандай контент яратиляпти, кимлар жалб қилинмоқда, қандай инновацион ёндашувлар қўлланяпти? Агар миллиардлаб сўмлар сарфланиб, натижада халқ ишонмайдиган, ҳаётига дахли бўлмаган тадбирлар ўтказилаётган бўлса, бу маблағ самарасиз ишлатилган бўлади. 

Хориж тажрибасига назар ташласак, кўплаб давлатларда маънавият ёки фуқаролик қадриятларини ривожлантириш билан шуғулланувчи институтлар бор. Аммо улар одатда “пропаганда” эмас, мулоқот, таҳлил ва жамоатчилик иштирокига таянади. Масалан, Европа давлатларида фуқаролик таълими мустақил таҳлил марказлари, ННТлар ва медиа орқали амалга оширилади. Улар муаммони яширмайди, аксинча, очиқ муҳокама қилади.  Муҳими давлат ҳам халқ ҳам институтлар фаолиятига ишонади. 

Демак, бунда нима қилиш керак? Аввало, услубни ўзгартириш зарур. Ёндашувда замонавий, халқчил, бироқ ишончли воситалардан фойдаланиш керак. Реал ҳаётий муаммолардан келиб чиққан ҳолда контент яратиб, халқ ва давлат ўртасида очиқ мулоқот, танқидни қабул қилиш маданияти шакллантирилиши шарт. Маънавият иқтисоддан узилган ҳолда эмас, балки адолат, имконият ва ишонч билан бирга юриши даркор. 

Хулоса шуки, маънавий ислоҳотлар халқнинг реал эҳтиёжлари билан уйғунлашмаса, улар қоғозда қолиб кетади. Тадбирларда эскича “маъруза ўқиш”дан воз кечиб, жамият билан ҳақиқий мулоқотга ўтилишини бошлаш керак. Акс ҳолда, маънавият номидан қилинаётган ишлар халқни ишонтириш ўрнига, ундан янада узоқлаштиради. Натижада халқ маънавиятдан ҳам узоқлашади.

Тағин ўқинг
28 december 2018
Янги йил арафаси уйма-уй юриб ризқини тераётган Қорбоболар шу кунларда бой хонадонларни илинж билан излашади. Бироқ эрка болакайларнинг бой ...
8 january 2017
Шавкат Мирзиёев икки куёвини ҳаётларидаги энг йирик янги йил совғаси билан сийлади. Катта куёв Ойбек Турсунов президент маъмурияти раҳбари ...
27 december 2019
Ҳолва-ҳолва деган билан оғиз ширин бўлмайди. Худди сайлов-сайлов дегани билан Ўзбекистондаги вазият демократик бўлмагани каби. Сайлов кунлари кўп ажнабий сўзлар ...
15 march 2021
Ички ишлар вазирлиги икки ой ичида 24 миллиард сўмга маҳбус ташувчи 50 та транспорт воситаси – автозак сотиб олгани ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...