Кўзқараш
5 january 2026

Ғамлар ичга ютилган кез

1941 йил уруш бошланганганида ўзбекнинг улуғ рассоми Бахром Ҳамдамийни ҳам урушга олиб кетишди ва у урушнинг илк кунларида ўлди. Минглаб расмлар чизиши мумкин бўлган рассом икки мустабид урушида змбарак емига айланди. Тўплар гумбирлар экан илхом парилари қанотини йиғиштириб кавакларга кириб кетади. Севгилига аталган  гуллар қозонда қайнатилиб шўрва қилиниб аскарларга ичирилади. Қўрғошиндан қалам эмас ўқ қуйилади. Ўткан асрниннг саксонлар охирида юзта забардаст ëш шоир Ўзбекистон адабиëтида кумуш асрни бошлаймиз деб тик турди. Нашриëтлар уларнинн китобларини босиш учун ўқувчилар эса ўқиш учун чоғланди… Аммо шу пайт советларнинг қизил ўлкаси гумбазлари дарз кетиб қисир қисир деган саслар чиқа бошлади. 

Бу юзта шоир худди рассом Бахром Ҳамдамий каби жангга кетди.

Шъер ëзиши керак бўлган қалам шиор ëзди хабар қоралади.

Абдували Қутбиддин мулозим жуббасини Мақсуд Бекчон эса махбус робасини кийди. Шеър ëзилмайдиган ва ўқилмайдиган давр бошланди. Кумуш аср ўрнига Каримовнинг кўмирдай қора қатағон даври келди. Бу қоп қора фонда шоирларнинг қоп қора дардли ëзиқлари кўринмади. 

Юзта шоиридан айрилди Ўзбекистон. 

Кеча диктаторни ширин уйқусида ўғирлаб кетилган кун шу юзта буюк шоирдан бири Пахлавон Турғуновнинг туғилган куни эди.

Шоир ўз юртидан тўрт минг километр узоқда тўйлади бу кунни. 

Бу эса шоирнинг шеъри.

Бунча шамол эсди сўз аро,

Бунча узун нафас ўтилди.

Айтилмасдан тунлари қаро

Ғамлар бугун ичга ютилди.

Бунча оғир ҳаводан сўлиш,

Насимларим, сиз йўқсиз ахир.

Бунча узоқ чўзилди ўлиш,

Яшаш эса шунчалик тахир…

Кўзларимга тортилган милдан

Олам буткул сиёҳ рангида.

Сўзлар учиб бормоқда дилдан,

Кўмилмоқда унут чангида…

Тўкилмоқда яшил баргларим

Умидларим чил-чил синмоқда.

Юрагимда шеърнинг марглари,

Ичимдаги товуш тинмоқда…

Сўз йўқ, демак, чора ҳам йўқдир

Туйғуларнинг буткул таркига.

Кўнгил на оч ва на-да тўқдир,

Юрак буткул азоб ғарқида…

Тағин ўқинг
24 august 2020
Республика иқтисодини кўтариш учун, энг аввало, ер хусусийлаштирилиши керак, дея ҳисоблайди Навоий вилоятининг Конимех тумани собиқ ҳокими, қишлоқ хўжалиги ...
29 june 2018
Ўзбекистон ҳукуматининг муттасил бузиш ва қуриш ишлари туфайли тарихий қимматини йўқотган Шаҳрисабз ёдгорликлари июнь охирида эълон қилинадиган ЮНЕСКО қарорига ...
1 october 2018
Муҳаммад Бекжон ўз китобининг навбатдаги қисмида Косон зонасидаги 159-ларнинг алоҳида жазоланиши, «ғоз юриш» ва уни 15 сутка изоляторга ҳукм ...
21 september 2017
20 сентябр куни Россия Ҳавфсизлик Кенгаши (СБ) котиби Николай Патрушев Тошкентга келди ва Ўзбекистон Ҳавфсизлик кенгаши котиби Виктор Махмудов ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...