Вақт машинаси
10 january 2026

10 январь — Тошкентда Кашмир урушига чек қўйган тинчлик битими имзоланди

1966 йилги Тошкент учрашуви — нафақат Ўзбекистон, балки дунё дипломатияси тарихидаги энг муҳим воқеалардан бири ҳисобланади. Ушбу учрашув 1965 йилдаги Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги қуролли тўқнашув – Иккинчи Кашмир урушини тўхтатиш мақсадида ташкил этилган.

Учрашув 1966 йилнинг 4 январидан 10 январигача давом этган. Музокараларда Ҳиндистон Бош вазири Лал Баҳодир Шастри, Покистон президенти Муҳаммад Аюб Хон ва расмий Тошкент ҳамда Совет иттифоқи вакиллари воситачи сифатида иштирок этишган.

Музокаралар жуда оғир кечган, бироқ 10 январь куни томонлар тинчлик битимини имзолашга муваффақ бўлишган. Декларациянинг асосий бандларида кўзланганидек, ҳар икки томон ўз қўшинларини уруш бошлангунга қадар эгаллаб турган позицияларига (1965 йил 5 август ҳолатига) қайтаришга,

Низоларни куч ишлатиш орқали эмас, балки БМТ Низомига мувофиқ тинч йўл билан ҳал қилиш мажбуриятини олишга.

Бир-бирининг ички ишларига аралашмаслик ва ўзаро дўстона алоқаларни тиклашга келишилган.

Шунингдек уруш пайтида асирга олинган ҳарбийларни қайтариш бўйича келишувга эришилган.

Халқаро дипломатияда «Тошкент руҳи» атамаси

Бу учрашувдан сўнг халқаро дипломатияда «Тошкент руҳи» ибораси пайдо бўлди. Бу — энг мураккаб ва ҳал қилиб бўлмайдигандек кўринган низоларни ҳам музокаралар столи атрофида, дўстона муҳитда ҳал қилиш мумкинлигининг рамзига айланди.

Ўша вақтда Тошкент дунё марказига айланган эди. Шаҳарнинг меҳмоннавозлиги ва музокаралар учун яратилган шароитлар икки йирик давлат раҳбарлари томонидан юқори баҳоланган. Бу воқеадан бир неча ой ўтиб (1966 йил 26 апрель) Тошкентда кучли зилзила юз берганда, Ҳиндистон ва Покистон ҳам шаҳарни қайта тиклашда иштирок этишган.

Тағин ўқинг
27 january 2023
РТ: Сиз билан яна гурунглашиш насиб этганидан ичимга сиғмай севиниб ўтирибман.  МС: Ничиксизлар, жоллимисизлар, мўччи бика, хўжик биррилар… Бормисиз, ...
22 january 2022
(Рассом Туз ҳикоялари. Давоми. Боши ўткан сонда) «Холли қабристонни ўйчан қиёфада тарк этди. Бир чеким носни тил тагига ташлаб, ...
24 october 2015
Наманган вилояти Косонсой тумани Чиндовул қишлоқ фуқаролар йиғини раиси Ш.Рустамов фуқаро А.Тошпўлатовдан унинг отасини Саудия Арабистонига – ҳаж зиёратига ...
8 march 2019
​​Жаллод деганда бошига қоп кийдирилиб, кундага қўйилган каллани ойболта билан чопадиган бақувват одамни тушунишади одатда. Лекин аслида вазият бироз ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...