Кўзқараш
11 january 2026

Онасининг иштони ичига абадий қамалган «ўғил» болалар ҳақида замондош қиз ўйлари..

Ўзи мамсиклик, она эмчагидан ажралмаганлик, сепарация йўқлиги айрим ўзбек эркаклари ва оналарининг триггер жойлари. 

Бундан аввалги постда айнан шундайлар келиб тўполон қилишди. Мен учун бу типик инсест, бошқа нарса эмас. (Инцест ëки Шох Эдип синдроми бу она билан жинсий алоқа қилишни англатади)

Нима учун буларнинг эмоционал марказида доим она туради, нима учун севги, севишганлар билан боғлиқ кейсга ҳам онасини тиқиштиради, хотинини эмас.

Нега?

Чунки уйланиш, жуфт топиш онага жудаям боғланган фарзанд онг остида хиёнатдек тасаввур уйғотади. 

Шунинг учун ўзбек эркаклари тўйида онасига гул беради, тортни биринчи онасига егиздиргиси келади, бу ерда онанинг масъума ва беозорлиги кейинги даража. 

Ўзининг лоялностини кўрсатиш учун ҳам ҳамма жойга онасини судрагиси, келин-қайнона конфликтида онасини устун қўйгиси келади. 

Хотинини ҳам она призмаси орқали севади, онамга ўхшаганга уйланаман дейиш – соғ одамнинг гапи эмас. 

Сен бутун умр учун фақат руҳий, ҳиссий эмас, жинсий партнер ҳам танлайсан, қандай қилиб уни она призмаси билан ўлчайсан, аҳмоқ дейдиган одам йўқ.

Икки қулоғинг билан эшитиб олиш сен инсестваччалар, партнер – бу автоном субект, бу субект онага боғланмайди, қиёсланмайди, унинг ўлчовида танланмайди, севги-муҳаббат орқали танланади.

Бу нарсалар аллақачон илмий исботини топган, кимда-ким фикримга қарши чиқса, инсест деб эълон қиламан, инсестлар эса жирканч махлуқлар, улар жамиятдан бадарға қилиниши керак.

Диëра Абдужабборова блогер

Тағин ўқинг
15 june 2024
“Катта еттилик”ка аъзо давлатлар Италиядаги саммит чоғида музлатилган Россия активларидан Украинага ёрдам кўрсатиш учун фойдаланиш механизмини келишиб олди,  деди ...
3 june 2019
Андижонда 25 май куни эълон қилинган шанбалик 29 май куни ҳам давом этди. Марҳамат тумани электр тармоқлари корхонаси ишчисининг ...
28 may 2019
Молия вазирлиги ходимлари томонидан бюджет ташкилотларида ўтган йили ва жорий йилнинг биринчи чораги давомида ўтказилган назорат тадбирлари бу муассасаларнинг ...
12 november 2025
Ўзбекистон АҚШдан самолётлар, дуккакли донлар ва тонналаб пахта сотиб олади ҳамда америкаликлар учун визасиз тартиб жорий этади АҚШ Давлат ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...