Асосий мавзулар
12 november 2025

Парадокс: Ўзбекистон АҚШдан пахта сотиб олади

Ўзбекистон АҚШдан самолётлар, дуккакли донлар ва тонналаб пахта сотиб олади ҳамда америкаликлар учун визасиз тартиб жорий этади

АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Вашингтонга ташрифи чоғида имзоланган келишувлар тафсилотларини ошкор қилди. 

Унга кўра, Тошкент америкалик компанияларга камёб ер металлари конларига кириш имконини яратади, шунингдек, АҚШдан 2 миллион тонна соя донлари, 22 та Boeing-787 Dreamliner самолёти ва кичик атом реакторларини жами 8,5 миллиард доллар қийматида харид қилади.

Энг қизиқ жиҳат шундаки, келишув доирасида Ўзбекистон — дунёнинг энг йирик пахта ишлаб чиқарувчи мамлакатларидан бири бўлишига қарамай, 100 минг тонна америкон пахта сотиб олиш бўйича уч йиллик шартнома тузди.

АҚШ президенти Дональд Трамп таъкидлашича, бу келишув Ўзбекистонни келгуси ўн йил ичида Америка иқтисодиётининг “асосий соҳаларига” 100 миллиард доллардан ортиқ инвестиция киритишга мажбур қилади.

Шунингдек, Ўзбекистон UzAuto Motors автомобил йиғиш компаниясини хусусийлаштириш жараёнида АҚШ билан ҳамкорликни кенгайтиришни ва 2026 йилдан америкаликлар учун 30 кунлик визасиз тартиб жорий этишни режалаштирмоқда.

Тағин ўқинг
2 december 2025
Ўрхон Нодий Оқтошнинг кўзлари чақнарди: – Менга қара, — деди у Аxмадга, — бу фикр мендан чиқди деб мақтанма. ...
19 november 2025
Ўзбекистон Республикаси “Буюк ипак йўли”нинг чоррахасида ва Ўрта Осиёнинг марказида жойлашганлиги ҳамда “Халқаро аҳамятдаги” 3800 км автомобил ва 6100 ...
14 december 2020
Тошкентдаги COVID-19га чалинганлар учун махсус қурилган Зангиота-2 шифохонасидаги касаллар ярмига қисқаргани айтилмоқда. «Беморлар камайгани» сабабидан шифохона ходимларининг ойлиги камайтирилган. ...
20 july 2017
Ўзбекистондаги сиёсий партиялар вакиллари билан учрашувда роса уларнинг пўстагини қоққан президент Шавкат Мирзиёев партиялар нашрлари фаолиятини ҳам четлаб ўтмади. ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...