Дайжест
13 january 2026

Учкўприкда тўрт йигит 14 яшар қизни жинсий зўрлади

2026 йил 9 январь куни Фарғона вилоятининг Учкўприк туманига қарашли Кенагас қишлоғида жамоатчиликни ларзага солган оғир жиноят содир этилди. Дастлабки маълумотларга кўра, Буйрак қишлоғида яшовчи ёш қиз бир гуруҳ йигитлар томонидан жинсий зўрланган.

Маълум қилинишича, қизни тўрт йигит навбат билан зўрлашган. Улар қизни олдиндан ижарага олинган, Кенагас қишлоғида жойлашган бильярдхонада жинсий зўравонлик содир этганлар. 

Бу бильярдхона Қўқон–Фарғона йўли бўйида, МФЙ биносидан атиги 200 метр узоқликда жойлашган.

Йигитларнинг уч нафари Кенагас қишлоғидан, яна бири эса Боғдод туманининг Қўштегирмон қишлоғидан экани аниқланган.

Тергов маълумотларига кўра, йигитлардан бири Lacetti русумли автомашинада қизни бильярдхонага олиб келган. Ушбу жой ҳақида маҳаллада аввалдан тарбиясида муаммоси бор ёшлар тез-тез тўпланиши тўғрисида гап-сўзлар юради.

Қизни таниганлар унинг руҳий соғлигида муайян муаммолар мавжудлигини таъкидламоқда. Бу ҳолат жиноятнинг ижтимоий ва маънавий оғирлигини янада оширади.

Воқеадан сўнг қизнинг онаси туман Ички ишлар бўлимига мурожаат қилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан дастлаб жами етти нафар шахс ушланган. Улардан тўрт нафарига нисбатан эҳтиёт чора сифатида қамоққа олиш чораси қўлланилган, қолган уч нафар шахс эса қўйиб юборилган.

Қўлга олинган шахслар 2002 йилда туғилган бўлиб, улардан бири оилали ва икки нафар фарзандга эга экани маълум қилинмоқда. Айни пайтда мазкур жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тағин ўқинг
19 october 2015
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг фаоллари. Самарқандлик Норбой Холжигитов ва жиззахлик раҳматли Бахтиер Ҳамроев. Норбой Холжигитов Ўзбекистон қамоқхоналариларидан 2011 йили ...
1 september 2023
Ислом Каримов августдаги путч ва Ўзбекистон мустақиллиги декларациясини қабул қилганидан кейин ҳам СССР тарафдори бўлиб қолган. Айни икки воқеадан ...
30 april 2022
Жорий ойда Ўзбекистон ҳисоб палатаси, коррупцияга қарши кураш қўмитаси, монополияга қарши қўмита, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, ҳарбий ...
30 july 2019
Карлови Вари ўзбек амалдорлари ва уларнинг бандитлари учун севимли маскан. 2015 йилнинг ёзи иссиқ келди. Собиқ бош ўзбек менти ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...