Кундалик
16 january 2026

Кредит юки халқни эзиб қўйдими?

Аслида кредит олиш, юқори кредитланиш кўрсаткичи қўрқинчли нарса эмас.  Бироқ кредит тўловлари ҳаддан ташқари баланд бўлиб, банк ставкаларида реал даромадидан нисбат олинмагач фоиз юки аҳолини эзиб қўймоқда.

Кредит тизими ҳужжатларда баландпарвоз қилиб тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, аҳолининг уй-жой шароитини яхшилаш ва истеъмолни рағбатлантириш воситаси сифатида кўрсатилади. Аммо амалда кредит олиш “камбағаллик томон қадам ташлаш” билан баробар…

Ўзбекистон банкларида истеъмол ёки тадбиркорлик кредитлари бўйича йиллик фоизлар 24–35 фоиз атрофида. Айрим микрокредитларда эса бу кўрсаткич бундан ҳам юқори.  Кредитга мошин олиб кирага чиққан шўпр, хўжалик учун кредит олган фермер топган-тутганидан фоизни базўр тўлайди.

Кредит масаласида иккинчи катта муаммо — ортиқча ҳужжатбозлик ва “югур-югур”лар кўплигидир. Кредит олиш учун иш ҳақи тўғрисида маълумотнома, кафил, гаров, турли справкалар талаб қилинади. Баъзан бир неча банкка бориб, ҳафталаб юрилса ҳам иш битмайди. Бу жараён инсонни чарчатади, вақт ва асабини олади. Кредит тизими аҳоли учун хизмат қилиш ўрнига, фуқаро банк учун югурдаклик қилади.

Тошкент банкларидан олинган кредитларнинг 70 фоизи вақтида тўланмайди, 33 фоизи МИБ га оширилган, 25 фоизи узоқ вақт тўламагани ва қарздорлик ошиб кетгани иш судга оширилган. Одамларда иқтисодий саводхонлик йўқ.  Баъзилар кредитдан ажинадан қўрққандек сесканади. Бошқалар бир кредит қарзини ёпиш учун бошқа банкдан қарз олади.

Бу ҳолатни Европа давлатлари тажрибаси билан солиштириб кўрсак, фарқ жуда катта экани яққол намоён бўлади. Масалан, Германияда жисмоний шахслар учун истеъмол кредитлари бўйича йиллик фоиз ставкалари ўртача 3-6 фоизни ташкил этади. Ипотека кредитларида эса бу кўрсаткич баъзан 2-3 фоизгача тушади. Кредит олиш жараёни асосан онлайн амалга оширилади: банк мижознинг солиқ ва даромад маълумотларини электрон тизим орқали текширади, ортиқча қоғозбозлик деярли йўқ.

Францияда ҳам шунга ўхшаш тизим йўлга қўйилган. Масалан, маиший техника ёки автомобил кредитлари бўйича фоизлар ўртача 4-7 фоиз атрофида. Мижоз кредит шартларини олдиндан аниқ билади, яширин ортиқча тўловлар йўқ. Энг муҳими, банклар қарз олувчининг тўлов қобилиятини яхшилаб текширади. 

Швеция тажрибаси ҳам бир ажойиб.  Швецияда ипотека кредитлари  2 фоизни ташкил этади.  Кредит тўловлари шаффоф, шартномалар содда тилда ёзилади. 

Ўзбекистонда эса акс манзара: фоизлар қиммат, шартлар оғир, жавобгарлик эса асосан қарз олувчи зиммасига юкланган.

Банк тизими ҳақиқатан ҳам аҳоли фаровонлигини оширишни мақсад қилса, фоиз ставкаларини пасайтириш, жараёнларни соддалаштириш ва Европа тажрибасидан ўрнак олиш керак. Барибир яқин 10 йилда халқ ишини кредитсиз битирмайди. Ўртаҳол оилаларда харажатлардан пул орттириш имконсиз. Ноилож қолган одам охирги йўл сифатида яна кредитга ўзини ураверади. Шундай экан, марказий банкнинг инсоний имиджини яратиб, кредитлар фоизини пасайтириш лозим.

Тағин ўқинг
28 march 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу «Келаëтган меҳмонга ҳалақит бермаслик» ...
24 december 2016
Аркадий Шайхет (1898 – 1959 йй.) совет мафкуравий фоторепортаж соҳасининг кўзга кўринган арбоби. Уқубатли ҳаëтни “мафтункор ҳақиқатга” айлантириш бўйича ...
30 may 2017
Ангрен шаҳрида Ўзбекистоннинг шўролар даврида илк президенти бўлган Йўлдош Оҳунбобоевга ўрнатилган ҳайкал бузиб ташланди. Бу ҳақда 29 май куни ...
15 november 2024
РТ: Мана хафта зувв этиб айланиб яна сиз билан юзма юзман. МС: Овонг оғо, бугун бешланжий гун. Гурунгни сиздан ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...