Асосий мавзулар
16 january 2024

Mосквада ўзбек мардикор ўрис ўйнашини зўрлаб ўлдирди

Салом қадрли мухлислар, бугун 16 январь Элтуз ўзининг кундалик кўрсатувларини давом эттиради.

Россияда мардикорлик қилган 35 яшар ўзбек Шехназар Ишбаев жорий йилнинг 9 январь куни Москвада 42 яшар Вероникани зўрлаб ўлдириб, жасадини қопга солиб қурилиш майдонидаги девор тагига ташаб кетганликда айбланмоқда.

Шехназар Ишбаев 10 январ куни Москвадан Ўзбекистонга учиб кетган.

Россия тергов қўмитаси Ўзбекистонга расмий сўров юборган.

Нима бўлган эди?

Верониканинг йўқолиб қолгани ҳақида 9 январь куни хабар топишди. Бу ҳақда унинг қизи полицияга хабар берди. Вароника эридан ажраб қизини ëлғиз катта қилган.

Қизнинг айтишича¸ онаси Назар (Шехназар) исмли ўзбек йигит билан танишган.

Кузатув камераларидаги тасвирларга қараб Верониканинг Шехназар билан учрашувларини полиция аниқлаган.

Вероника ўлимидан сал олдин ўз хуштори Шехназар билан «Печатники» метро бекатида учрашган. Бу Верониканиинг квартирасига яқин метро эди.

Шехназар билан Вероника Москва шарқидаги «Первомайская» бекатидан бирга чиқишади. Йўлда магазинга кириб конфет, мева чева олишади.

Кейин Шехназар бу хотинни уйига таклиф қилади. «Уй» бу аслида бино подвали эди. Подвалга тушаëтиб Вероника қизига эсемес юборади.

Шундан кейин, Вероника билан алоқа узилади. Хотиннинг ўлиги 12 январ куни топилади.

Эхтимолий қотилни видео кузатув камераларидаги тасвирлар орқали аниқлашди.

Бу вақтга келиб мухтамал қотил Шехназар Ишбоев Россияни тарк қилган эди.

Дастлабки суриштирувга кўра хотин олдин зўрланиб кейин ўлдирилган.

Россия тергов қўмитаси вакили Юлия Иванованинг матбуотга билдиришича¸ ходиса юзасидан жиноят иши очилган.

Тағин ўқинг
27 april 2016
Бугун eltuz.com ўзининг кун карикатураси рукнида тағин мусаввир Элсевар чизган янги расмни тақдим этади. Бу сафар рассом кекса ёшдаги ...
30 november 2025
Бировнинг эътиқоди – дунёдаги энг бемаза мавзу. Биз ўзбеклар шундай бемаза нарсаларни баттар бемазасини чиқариб, титиб, кавлаб ўтирадиган халқмиз.  ...
8 january 2026
1973 йилнинг 8 январь куни собиқ Иттифоқнинг «Луна-21» автоматик станцияси Ой сари йўлга чиқди. Унинг асосий вазифаси — Ой ...
7 october 2025
Элтуз манбааларига кўра, Бош прокуратура томонидан Фарғона вилоятида кенг қамровли текширувлар бошланган. Бу жараён доирасида Экология ва атроф муҳитни ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...