Асосий мавзулар
18 january 2026

Телевизор ўғриси икки йилга қамалди

Бекободлик вақтинча ишсиз бўлган А. Асранкулов 2025 йил 19 ноябрь куни соат 20:00 ларда ўзига олдиндан таниш бўлган Ҳ.Утегенованинг уйидан бозор нархи жами 6.000.000 сўмлик “ROISON” номли телевизорини ўғирлаб, ушбу телевизорни ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиш мақсадида яшаш хонадонига яшириб қўйган. 

Суд залида айбланувчи ўғриликка тушган пайти маст бўлганини, шу куни ўғли билан кўришганида онаси телевизор олмоқчи бўлиб юрганини айтганини, у ичган вақтида айтган гаплари эсига тушиб пули йўқлиги сабабли Ҳ.Утегенованинг уйидаги телевизор эсига тушиб қолиб, ўғриликка боргани ҳақида кўрсатма берди. У бу уйда ҳеч ким яшамаслигини билгани учун ҳам олдиндан режалаштирилган ўғрилиги хамирдан қил суғургандек юз берганини тан олган.

Суд А.Асранкуловнинг содир этилган жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан ўғрилик, яъни уй-жойга ғайриқонуний равишда кириб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-тарож қилишда айбдор деб топиб, унга шу модда билан иш ҳақидан 10 фоиз давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлади.

Телевизор ўғриси ахлоқини тузатяпти.

Тағин ўқинг
1 june 2016
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг Сирдарё вилояти бўлими раиси бўлган, Жаслиқ лагерида 10 йилдан бери жазо муддатини ўтаётган Аъзам Фармоновнинг ...
10 august 2020
Коронавирус кундалиги Қизимнинг қўғирчоғи билан уйда ёлғизмиз. Иккимиз ҳам бир одамчани соғинаяпмиз. Фақат қўғирчоқ йиғлай олмайди. Ёлғизлик ҳувиллаган уйда ...
22 december 2025
«Муваффақият — бу йиқилмаслик эмас, балки ҳар гал йиқилганда қайта тура олишдир.»
29 march 2021
«Фергана» агентлигининг ёзишича, кўп масалаларда ўзбек расмийларини танқид қилган тошкентлик блогер Миразиз Базаров 28 март, якшанба куни кечқурун ўз ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...