Асосий мавзулар
19 january 2026

Навоий олтин комбинати тутунлари аҳолини заҳарламоқда

Навоий вилоятидаги Учқудуқ ва Зарафшон шаҳарларида жойлашган Навоий кон-металлургия комбинатига (НКМК) қарашли иккинчи ва учинчи Гидрометаллургия заводлари мана шундай ишлайди. 

Иш тартиби 7/24 форматда. Заводлардан чиқаётган захарли тутун ишчиларни абгор қилиб бўлган, бутун туман аҳолиси соғлиғига ҳам жиддий таҳдид солмоқда. Олтин ишлаб чиқарувчи ва мамлакатнинг энг бадавлат комбинати даромадидан вилоятга ёрдам сифатида ҳеч бўлмаса йўл таъмири учун пул  берилмаслигини тушундик.  Лекин шу тушумдан ҳеч бўлмаса заводни модернизация қилишга маблағ ажратилиши керакку. Бу ахир бизнеснинг энг муҳим қоидаси:  пул келтирадиган дўкон-дастгоҳни таъмирлатиш энг зарурий чиқим ҳисобланади. 

НКМК таркибида 8 та шундай завод мавжуд. Комбинатнинг бирор заводида замонавий технологиялар ва филтрлар йўқ. Навоий вилоятининг экологияси бутун республика бўйича энг аянчли ҳолда экани ҳеч кимга сир эмас. Даромадни тўғри тақсимлаш,  энг зарур чиқимларга пул ажратишни қачон ўрганамиз,  юқоридагилар? Шуми Ўзбекистоннинг олтин қайноғи бўлган комбинатга бўлган эътибор?  

Мошин яхши юриши учун мой, бензинни аямаслик керак бўлганидек, бу завўддаги тажриба қозонган ишчилар саратондан ўлиб кетмаслиги, кўпроқ олтин ишлаб чиқариши учун ҳам филтрларни янгилаб туриш жоиз.  Очкўзликнинг ҳам чегараси бордир, ҳасислик ҳам эви билан-да, ёшуллилар.

Тағин ўқинг
5 december 2023
Навоий кон-металлургия комбинати акциядорлик жамиятига қарашли “Зармитан” олтин қазиб олиш конида оқибати ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисалар сони яна ...
29 october 2018
Президент Мирзиёев 29 октябрь кунги фармойиши билан бош вазир ўринбосари Зойир Мирзаевни ғалла экиш ва суғориш ишларини ташкил этиш ...
25 april 2018
«Чегара билмас мухбирлар» (RSF) ташкилоти 25 апрель куни эълон қилган 2018 йилги матбуот эркинлиги индексида Ўзбекистон ўтган йилги 169-ўриндан ...
2 january 2026
збек халқи шубҳасиз дунëдаги барча яратиқлар ичида «энг сабр қиладирғон» туридан. Бошлиқ келиб кўтига тепсаям худога шукр дейди. Лекин ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...