• Истанбул
Асосий мавзулар
25 january 2026

Истанбулда ўзбекистонлик аёлнинг бошсиз жасади топилди

Туркиянинг Истанбул шаҳрида Ўзбекистон фуқаросининг боши кесилган жасади топилди. Бу ҳақда маҳаллий Sabah нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, Истанбул шаҳрининг Шишли туманида қоғоз тўплаб юрган шахс чиқинди қутисидан чойшабга ўралган, бошсиз аёл жасадини топиб олган.

Ҳодиса жойи полиция томонидан ўраб олинган, шундан сўнг қотилликларни тергов қилиш бўлими ходимлари ишга жалб этилган. 

Бармоқ излари орқали шахсини аниқлаш жараёнида ҳалок бўлган аёл 37 ёшли Ўзбекистон фуқароси — Дурдона Ҳакимова экани тасдиқланган.

Нашрга кўра, ҳодиса юзасидан тергов ишлари давом этмоқда.

Тағин ўқинг
26 march 2023
Магнитнинг бир тарафи ўзига тортса яна бир қутби жисмни ўзидан итаради. Шу пайтгача Ўзбекистон тескари магнит бўлиб келди. Санъат ...
5 january 2026
1941 йил уруш бошланганганида ўзбекнинг улуғ рассоми Бахром Ҳамдамийни ҳам урушга олиб кетишди ва у урушнинг илк кунларида ўлди. ...
14 december 2018
Фарғона мусиқали драма театри актрисаси Малоҳат Тоирова томошаларига қалбаки чипталар сотилганлигини фош қилгани учун ишдан бўшатилганини билдирмоқда. Бу ҳақда ...
4 november 2015
Қудрат Бобожон Eltuz.com Абдулазиз Каримнинг янги “Ғариб оғоч” ашуласини тингларкан қандайдир кайфият мени ҳеч тарк этмади, на қўлим ишга ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...