Кундалик
20 september 2015

Урлаева қамоққа олинди!

“Ҳокимият томонидан ерим ноқонуний тортиб олиб қўйилди” деган шикоят билан ўтган йили Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманида истиқомат қилувчи Қамчибеков Шерзод исмли фермер “Альянс” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти етакчиси Елена Урлаевадан кўмак сўраб келган эди.

То шу кунга қадар Елена Михайловна фермер Ш. Қамчибековнинг паймол бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилиб келди. Қонунни назорат қилувчи юқори идораларга, жумладан, Республика прокуратурасига шикоят аризалар киритди.

Бугун, 2015 йилнинг 19 сентябрь, шанба – дам олиш куни Шерзод Қамчибеков “Бизда дарё бор, балиқ тутамиз” дея Урлаевани оиласи билан “балиқ ови”га таклиф этади.
Табиатан кўнгли очиқ бўлган аёл ҳеч бир нарсадан ҳадик қилмай, турмуш ўртоғи Мансур Машаривоф билан биргаликда Қуйи Чирчиққа дарё бўйига чиқади.

Урлаеванинг телефон орқали тезкор ва қисқа хабарига таянадиган бўлсак, кеч, тахминан соат 18.30 ларда “қандайдир йўқолган балиқ тутувчи қармоқни ўғирлаганда” айбланган Елена Урлаева, Мансур Машарипоф ва фермер Шерзод Қамчибековлар Қуйи Чирчиқ туман ИИБ ходимлари томонидан хибсга олинади.

Айни дамда Е. Урлаева, М. Машарипов ва Ш. Қамчибековлар Қуйи Чирчиқ ИИБсида, алоҳида-алоҳида камераларда сақланмоқда.

Қамоққа олинган шахслар билан алоқа узилган.

Ўзбекистондаги ҳуқуқ фаолларига “Қамоққа олиш тадбири уюштирилган бўлиши мумкин” деган тахминда.

Гумонимизча, балиқ овига чиққан Елена Урлаевага аслида, куч ишлатар тизимлар қармоқ ташлашган кўринади. Кўриниб турибдики, бу гал куч ишлатар тизимларининг қармоғига каттароқ “ўлжа” илинган.

Малоҳат Эшонқулова,
мустақил журналист

Тағин ўқинг
28 february 2019
Сўнгги икки йил давомида Ўзбекистон бир неча бор янада очиқ бозор иқтисодиётига ўтиши ҳақида эълон қилди. Аста-секин бу ўзгаришлар ...
21 february 2021
Президент Мирзиёев Наманганда Шавкат Абдураззоқовни вилоятнинг янги ҳокими этиб тайинлади, Уйчи туманидаги тўртта сектор раҳбарини ишдан олди, Чустдаги тўқимачилик ...
16 november 2023
14 ноябрь куни Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов тизимда амалга оширилаётган ишлар юзасидан нуқт ...
27 november 2019
Ўзбекистон Бош прокуратураси Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ижтимоий тармоқда тарқалгани аудиоёзувидаги ҳолатларни текшириш юзасидан баёнот  берди. Журналистлар шаънига ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...