Дайжест
18 march 2016

Сарфланаётган пул кўп, аммо йўлнинг аҳволи…

“Правда востока” газетасининг ёзишича, ўтган йили “Ўзавтойўл” акциядорлик компанияси корхона ва ташкилотлари умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва таъмирлашга 544 миллиард сўмдан зиёд сармоя йўналтирган.

Умуман, 2015 йилда “Ўзавтойўл” АК тизимида қурилиш ва реконструкция ишлари ҳажми 1,4 триллион сўмга етган. Бу аввалги йилдагига қараганда 36 фоиз кўпдир.

Ўзбекистонда ҳар йили йўллар қуриш ва таъмирлашга юз миллионлаб доллар ажратилаётгани айтиб келинади. Лекин нафақат қишлоқларда, ҳатто катта шаҳарлар, жумладан, пойтахт Тошкентнинг ўзида ҳам йўлларнинг аҳволига маймун йиғлаётганини кўриб, бу пуллар ёки туя қилинади, ёки фақат халқни ислоҳотлар бўлаётганига ишонтириш учун шунчаки осмондан олиб айтилади холос, деган хаёлга боради киши.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
12 january 2025
Ўзбек жамоатчилиги орасида «Салимбой» номи билан машҳур Салим Абдувалиев бугун, 12 январь куни тушдан кейин қамоқдан озод этилган. Унинг ...
16 january 2017
Ўзбекистоннинг марҳум президенти Ислом Каримовнинг Тошкентда уй қамоғида сақланаётган катта қизи яқинда Швейцария прокуратураси томонидан пул ювиш айблови бўйича ...
16 november 2018
Путиннинг Ўзбекистонга ташрифидан кўп ўтмай, мамлакат Украинадан дори-дармон импортини тўхтатди. Украин нашрлари сўнгги бир неча ҳафта давомида фармацевтика маҳсулотлари ...
1 march 2019
Самвел Бабаяннинг яна ўзбек футболига қайтиши масаласида бир неча нуқталар борки, кишида кўплаб шубҳалар уйғотади. Биринчи нуқта шуки, у ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...