Дайжест
25 march 2016

Ўзбекистоннинг ШҲТда учинчи марта раислик қилаётгани мамлакатнинг муҳим ўрни дея иддао қилинмоқда

«Жаҳон» ахборот агентлигининг бир қанча маҳаллий нашрларда босилган хабарида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти расмий сайтида «Ўзбекистон иқтисодиётидаги барқарор ўсиш тамойили келажакда ҳам сақланиб қолиши» ҳақида ёзилгани маълум қилинди.

Энг эътиборлиси, Ўзбекистон 15 йиллик юбилейини нишонлаётган ШҲТда учинчи марта раислик қилаётгани мамлакатнинг ушбу тузилмада тутган муҳим ўрнидан дарак бериши таъкидланган.

Аслида бу тузилмада аъзо давлатларнинг ротация тартиби асосида раислик қилиш тамойили мавжуд. Ўзбекистон ҳам ушбу тамойил асосида юбилей йилида раислик қилади.

Аммо оддий ротациянинг ҳам Ўзбекистоннинг ютуғи эътирофи сифатида тақдим этилиши содда ўқувчини ростдан ҳам мамлакатимиз ШҲТда етакчи ўрин тутади, деган фикрга олиб келиши ҳеч гап эмас. Ҳар ҳолда мақола муаллифлари аслида шу ниятни кўзлагани яққол кўриниб турибди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
12 december 2023
Cанкт Петербургнинг «Красное Село» туманида уч нафар Ўзбекистонлик бола Ленин кўчасидаги «Мангу олов»ни ўчириб қўйишди, дея ёзмоқда Россия нашрлари. ...
25 october 2015
Бу йил маҳкум дўстимиз Солижон Абдураҳмонов 65 ёшда. 10 октябр куни эса унинг турмага ташланганига саккиз йил бўлди. 2008 ...
5 may 2016
Туркияда ўзбекистонлик эр-хотин туркиялик таниқли яҳудий тадбиркор Жак Карако ва унинг рафиқаси Жоржия Каракони ўлдирганликда айбланиб, 2014 йили ҳибсга ...
29 august 2023
Пойтахтнинг кўпқаватли уйларидан бирида қўшнисиникида бўлаётган миллий тўй урф одатларига нафрати жўш урган аёл акс этган видео Элтузга етиб ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...