Видео
25 october 2015

Солижон Абдураҳмонов – уқубатли саккиз йил

Бу йил маҳкум дўстимиз Солижон Абдураҳмонов 65 ёшда. 10 октябр куни эса унинг турмага ташланганига саккиз йил бўлди. 2008 йили уни журналистик фаолияти сабаб ўзбек режими туҳмат билан қамоққа олган эди.

Ўтган давр бу режимнинг эркин овозларни бўғишдан бошқа нарсага ярамаслигини намойиш қилди.
2014 йилнинг 30 ноябри куни эса Йоханн-Филипп Палма номидаги немис жамғармаси уни юксак халқаро мукофотга тақдим этди.
Бу тантанали маросимда на Солижоннинг ўзи, на да унинг қариндошлари иштирок эта олишмади.
Германиянинг Шорндорф шаҳрида ўтган 2014 йил учун Сўз ва матбуот эркинлиги мукофоти лауреати бўларкан мукофотни унинг ҳамкасби бўлароқ унга етказиш учун мен қабул қилиб олдим.
Бу мукофот мен учун ҳам, Солижоннинг бошқа сафдошлари учун ҳам шарафли эди.

Қудрат Бобожон
Eltuz.com

Тағин ўқинг
19 september 2017
18 сентябр куни Тошкент марказидаги Навоий номидаги Миллий боғни бузиш ва қурилишга ҳозирлаш ишлари бошланди. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил ...
7 november 2022
Бугун 7 ноябрь, бу кун СССРнинг энг асосий байрами сифатида нишонланган. Бугун Ўзбекистонда бу тантана мутлақо унутилган, баъзи қари-қартангларгина ...
5 march 2021
Ўзбекистон президенти давлат хавфсизлик хизмати (ПДХХ) раҳбари ўринбосари, 36 ёшли Отабек Умаровнинг аварияда мажақланган икки оëғи 4 март куни ...
29 november 2025
Бу ҳақда Давлат котиби Марко Рубио баёнот бериб, «мамлакат ва унинг фуқароларини ҳимоя қилишдан муҳимроқ вазифа йўқ», деб таъкидлади. ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...