Анонс
13 may 2023

Муҳаммад Солиҳ Туркияда мукофотланди

Туркиянинг Ялова (Yalova) шаҳар савдо-тижорат ва саноат палатаси ўзбек шоири ва сиëсатчиси Муҳаммад Солиҳни «турк дунëсини бирлаштириш учун қўшган ҳиссаси учун» мукофотлади.  Мукофот Муҳаммад Солиҳнинг Яловада бўлиб ўткан турк сиëсатчилари учрашувида қилган маърузаси ортидан берилди. Маърузада Муҳаммад Солиҳ жуғрофик ва тарихий жиҳатдан яхлит бўлган Марказий Осиë сиëсий интеграцияси ҳақида тўхталди. 

Ялова Туркиянинг шимолий ғарби Мармар денгизи сохилидаги термал чашма булоқларга эга курорт шаҳридир. 

Муҳаммад Солиҳ 1992 йилдан бери Туркияда яшаб ижод қилиб келади. Муҳаммад Солиҳ жорий президент Режаб Тойиб Эрдўғон ва бундан олдинги Туркия раҳбарлари Нажмиддин Эрбоқон¸ Абдулла Гул¸ Алп Арслон Туркаш ва Эжевет каби сиëсий арбоблар билан яқин дўстдир. 

Ўз вақтида Алп Арслон Туркаш Ўзбекистоннинг ўша вақтдаги президентига мактуб ëзиб, Солиҳни «турк дунëсининг етакчи сиëсатчиси» дея атаган эди.

Тағин ўқинг
16 december 2019
Ўзбекистон Экологик партияси раҳбари Борий Алихонов Чернобиль ҳалокатига сабаб бўлган атом реактори билан Ўзбекистонда қурилажак реакторни “Москвич” ва “Ласетти” ...
2 may 2018
Ўзбек спорт шарҳловчиларига МТРК раҳбарияти томонидан 2 май кунги футбол трансляциясида «Ливерпуль» жамоаси ўйинчиси Муҳаммад Салоҳ номини тилга олмаслик ...
22 december 2025
1882 йил 22 декабрь — Томас Эдисон биринчи марта электр ёритқичлари билан безалган Янги йил арчасини оммага намойиш қилди.  13 ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...