Анонс
15 august 2025

ДИН ИШЛАРИ БЎЙИЧА ҚЎМИТА ОГОҲЛАНТИРАДИ

Сўнгги вақтларда айрим шахслар томонидан ижтимоий тармоқларда фуқароларни диний таълим олиш учун чет элга чақириш ҳолатлари кузатилмоқда. Дин ишлари бўйича қўмита ўзбекистонликларни мазкур ҳолат билан боғлиқ рекламалардан огоҳлантирди.

Қайд этилишича, ҳозирда Миср, Туркия, Саудия Арабистони ва Россия Федерацияси каби мамлакатлардаги диний таълим муассасаларига ўқишга боришга даъват этувчи чақириқлар ва реклама эълонлари кенг тарқатилаётганини кўриш мумкин.

Ушбу эълонларда таълим масканлари гўёки «қонуний» ёки «расмий» сифатида кўрсатилса-да, амалда улар Ўзбекистон Республикасининг тегишли идоралари томонидан тан олинмаган ҳамда ўша мамлакатлардаги ноқонуний ёки рухсатсиз фаолият юритувчи ўқув марказлари ҳисобланади. 

Бу ўринда «расмий диний таълим» иборасидан, асосан, кўпроқ талабгорларни жалб этиш мақсадида фойдаланилмоқда.

Билдирилишича, бундай чақириқлар кўпинча диний ақидапарастлик ва мутаассиблик ғояларини сингдириш, ёшларни нотўғри йўлга бошлаш ва уларнинг дунёқарашига салбий таъсир кўрсатиш хавфини ўзида мужассам этади. 

Шу сабабли, ота-оналар фарзандларининг кимлар билан мулоқот қилаётганига, интернетда қандай маълумотларни ўқиётганига ва қандай таклифларга жавоб бераётганига эътиборли бўлишлари шарт.

Тағин ўқинг
25 january 2025
Қашқадарёнинг Китоб туманида туғилиб ўсган 49 ёшли Умид Миралиев бир кун келиб блогер бўлиб ҳақиқатни ëзарман деб ўйлагандир аммо ...
17 may 2022
(Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 49-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган. Давоми бор.) Юқорида тортишганимиз бутун ...
18 august 2018
Ҳозирда АҚШ бўйлаб саёҳат қилаётган, кўпчиликка «Алвидо, Жаслиқ!» китоби билан машҳур собиқ сиёсий махбус Муҳаммад Бекжон «Элтуз» нашри ўқувчилари ...
20 february 2024
Минглаб ўзбекларни арабистонда сарсон қилиб қолдириб кетган «Уммат учун» фирмаси дохил 42 ширкат устидан очилган жиноят иши доирасида ўнлаб ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...