ART-DURBIN
20 september 2016

Каримовнинг ўлими ҳукуматнинг пахта сиёсатига таъсир қилмади

03a
Расм муаллифи: И.В. Кайдалов, 50-йиллар

Ўзбекистонда президент Каримов маъракалари тугаши биланоқ аҳолини пахта далаларига оммавий сафарбар қилиш бошланди. Биринчилардан бўлиб, 7-8 сентябр кунлари, пахта теримига мамлакат олий ўқув юртлари талабалари жўнатилди, бир неча кун ўтмай, айни тақдир давлат муассасалари ходимлари пешанасига ҳам ёзилди.

Ватанпарварлик кайфиятидаги имомлар анъанавий тарзда диндорларга мурожаат этиб, ҳосилни йиғиб олишда Ватанга ёрдам беришларини сўрашди.

Шу кунларда, пахтадан қолишга ҳеч бир чораси йўқ турли касб эгалари, итоаткорлик билан автобусларга чиқишади ва улар сергак милиционерлар назорати остида колонналарга сафлантирилиб пахта далаларига олиб чиқилади.

01
Расм муаллифи: И.В. Кайдалов

Ўта қайсар ва дангаса ватандошлар учун, ҳар ҳолда 50-150 доллар атрофида ўлпон тўлаш билан, пахта қуллигидан озод бўлиш имкони ҳам бор.

Халқаро ташкилотларнинг мажбурий меҳнат борасидаги танқидларига жавобан Ўзбекистон ҳукумати, турли касб эгаларининг, улар тиш докторлари ёки нейрожарроҳлар бўлсин, пахта теримига кўнгилли тарзда, қўшимча пул топиш учун чиқишаётганини айтишади.

Айни кунларда, пахта далаларига, фуқаролар билан гаплашиб, ҳақиқатан ҳам бу гапларнинг тўғрилигига ишонч ҳосил қилиш учун, Халқаро Меҳнат Ташкилоти вакиллари ҳам оралаган.

Фақат, ўртоқ пахтакорларнинг мамлакат рахбариятига панд бериб қўймасликларидан, жойлардаги турли текширувчиларга тўғри жавоблар берилишидан умидвор бўлиш қолади.

Ўзбекистонликлар бошлари устидаги мусаффо осмонни қадрлашади, ахир пахта кўнгилли равишда териб олинса, ҳар тарафдан уларга турли экстремистлар ҳужум қилиши мумкин.

Бизга тағин совет даври нашрларидаги, умумхалқ кучи билангина териб олиш мумкин бўлган пахтани шарафловчи расмлар ва шеърлардан завқ олиш қолади.

02a
Қуддус Муҳаммадий шеърий тўпламидан. 1978 йил, иллюстрация Н. Агапов

Акмал Ризаев,
Ўзбекистонлик муаллиф таҳаллуси,
Eltuz.com

Тағин ўқинг
20 april 2019
2019 йилнинг 19 апрелида Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи (ЎМҲҲТГ) вакиллари Тошкент вилоятининг Зангиота туманида жойлашган 42-(собиқ №14) ...
19 september 2016
Шавкат Мирзиёевнинг давлат тепасига келиши ортидан одамлар халқ оғзаки ижоди шаклида видео, ҳажвий суратлар билан бирга шеърлар ҳам ёза ...
3 may 2023
Маълумотларга кўра, 2022-йил сентабр ойида бухоролик аёл бир гуруҳ шахслар билан тил бириктириб, жиноий режани олдиндан режалаштирган.   Аёл ...
28 september 2017
Андижон шаҳрида 26 сентябр куни кучишлатар тизим ходимлари ноқонуний валюта савдоси бўйича рейд ўтказди. «Ўша куни камида 40 та ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...