Асосий мавзулар
13 december 2025

13 декабр – виждон маҳкуми Аъзам Фармонов туғилган кун

2015 йилнинг 13 декабрида, Жаслиқ турмаси маҳкуми, ҳуқуқ ҳимоячиси Аъзам Фармонов 37 ёшга тўлган кунини қамоқда нишонлади. 2006 йилнинг апрелида уни ҳибсга олишган пайти 27 ёшда эди. Аъзам Фармонов 300 долларга яқин миқдорда “таъмагирлик” айби билан 9 йил озодликдан маҳрум этилганди. 2015 йил апрелида “Жазони ижро этиш муассасаси қонуний талабларига бўйсунмаганликда” айбланиб, унинг муддати тағин беш йилга узайтирилди.

Аъзам Фармонов 11 ярим йил қамоқда қолди ва 2017 йилнинг 3 октябрида қамоқдан озод этилди.

Халқаро Амнистия Аъзам Фармоновни виждон маҳкуми деб эътироф этди. Қуйида Элтуз «Вақт машинаси» рукнида махкумнинг қамалганидан ўн йил ўтиб онаси ва оила аъзолари йўллаган мактубни эълон қилади:

rasm602Бугун Аъзам Фармонов оиласи ўз азиз инсонини туғилган куни билан қутлайди

Қадрли Аъзам,
Бугун, гарчи сен ёнимизда бўлмасангда, биз сенинг туғилган кунингни нишонлаймиз ва сени чин дилдан кучли севишимизни айтиб, тезроқ уйга қайтишингни истаймиз. 13 декабр куни сен 37 ёшга кирдинг. Бу дегани, озодликдан маҳрум бўлганинга 10 йил бўлди. Бизнинг фироғимизга ҳам роппа роса ўн йил бўлди. Сен ўз ҳаётингнинг энг яхши йилларини турмада, ўз оиланг, қариндошларинг ва дўстларингдан йироқда кечирдинг.

Биз тезроқ озод бўлишинг умиди билан яшаяпмиз. Шу йиллар давомида сенинг фарзандларинг катта бўлди. Уларни ардоқлашинг, тарбиялашинг учун, ўғлинг ва қизинг ёнида бўлишинг қанчалик қимматли. Шу кунларда, дуо қилиб фақат бир нарсани тилаймиз, келгуси туғилган кунингни оиланг бағрида ўтказишингни. Аллоҳдан соғлиғингни сақлашини ва нормал ҳаётган қайтаришини тилаймиз.

Биз сенинг жазо муддатингни тағин беш йилга чўзилишини мутлақо ноҳақлик деб ҳисоблаймиз. Бироқ сенинг тезроқ уйга қайтишинга бўлган умидимиз доимо қалбимизда. Биз Ўзбекистон ҳукуматидан, биринчи навбатда президент Ислом Каримовдан, биз учун қадрли бўлган инсонни бизга қайтаришини сўраймиз.

Онанг Раъно Фармонова
рафиқанг Озода Ёқубова,
фарзандларинг Мадина ва Озодбек Фармоновлар,
ака укаларинг Абдулазиз, Абдулла, Абдуҳамид, Тўланбой ва Муҳиддин Фармоновлар,
опа-сингилларинг Замира, Фарида ва Наргиза Фармоновлар

Тағин ўқинг
24 october 2015
Наманган вилояти Косонсой тумани Чиндовул қишлоқ фуқаролар йиғини раиси Ш.Рустамов фуқаро А.Тошпўлатовдан унинг отасини Саудия Арабистонига – ҳаж зиёратига ...
21 october 2025
Азизлар яхши ният билан ëстиқдай китоб чиғориш учун уриниб ëтибман. Шу китоб ичига кирадиган ҳикоялардан бирини бугун ëздим. Бир ...
10 march 2024
Ўзбекистонда бокираликни тиклаш амалиёти ўн йил олдин 150 доллар эди. Ҳозир қанча? Бугунги кўрсатувимиз кўпчиликни қизиқтирган айни мавзуга бағишланади. ...
22 september 2018
Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи собиқ директори Журъат Мелиқуловга жиддий тан жароҳатлари етказганлар устидан тергов якунланиб жиноят иши судга ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...