Асосий мавзулар
21 april 2023

21 апрель – Умумроссия мусулмонлари миллий мажлиси тугатилди

1918 йилнинг 21 апрелида Россия ва Сибир мусулмон туркларининг миллий маданий мухториятини эълон қилган Умумроссия мусулмонлари миллий мажлиси Сталин буйруғи билан тугатилди.

Россия мусулмонлари ва туркларининг ушбу сиёсий идорасига 1917 йил февраль инқилобидан кейин Россия тарихида илк бор эркин сайлов йўли билан иқтидорга келган муфтий Барудий Ғалимжон раҳбарлик қилган.

1875 йили Барудий Ғалимжон Бухоро мадрасасида таҳсил олади. У 1906 йили асос солган, Қозонда чоп этилган «Әд-дин вәл-әдәп» журнали 1908 йили Россия цензураси томонидан тақиқланади.

Унинг ўзи эса исломий ғояларни тарғиб қилишда айбланиб, Вологода губернясига сургун қилинади.

1913 йили сургундан қайтгач, 1917 йилга қадар ўз журнали фаолиятини давом эттиради.

1917 йили Умумроссия мусулмонлари парламенти асосчиларидан бири бўлиб танилади.

Айрим манбаларда мазкур идора ўз ишини ўша давр Туркистон жадидлари Файзулла Хўжаев, Убайдулла Хўжаев, Мустафо Чўқай билан мувофиқлаштиргани айтилади.

Совет йилларида ушбу идора тугатилганидан сўнг Мусулмонларни диний бошқариш идорасига айлантирилган.

1919 йили эса Барудий қамоққа олинди. Озод этилганидан кейин бир муддат Россиянинг оч қолаётган ўлкаларига ёрдам ҳаракатларида қатнашиб касалга йўлиқди ва вафот этди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
22 november 2025
Мирзо Улуғбек тумани Авайхон МФЙ Дўрмон йули кўчасида жойлашган 46 уйда 2021 йилда қуриб топширилган. Аҳолининг таъкилашича, дом қуриб ...
12 february 2016
«Замондош» сайти муҳаррири бўлган Ризо Обиднинг калласи ишлаб қолди. Боши бориб тошга текканидан сўнг ишлаб кетди шекилли. Галима Бухарбаева ...
16 september 2022
Азиз оға ини, опа сингил қадрдонларим. Мана хафта айланиб сиз билан биргаман. Лентада айланаëтган совуқ ҳабарларни ўқиб, Ироқ биздан ...
19 april 2018
Шу йилнинг 18 апрелида фейсбук саҳифасида оқ дўппи кийган ҳайдовчининг машинаси капотини очиб кўраётган милиция формасидаги йигит фотосуратлари пайдо ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...