Асосий мавзулар
12 may 2016

Ўзбекистоннинг касод бўлган дарбадар машиналари Россиядан қайтарилади

Шу кунларда ўндан ортиқ “Ўзавтосаноат” ходимлари ва усталар зудлик билан Россияга ҳизмат сафарига жўнатилган.
GM Uzbekistan заводидаги муҳандиснинг Eltuz.com мухбирига айтишича, “сафарга кетган ходимлар Россия автосалонларида ўтмай ëттан бузуқ ўзбек машиналарини таъмирлаб Ўзбекистонга қайтариш” билан шуғулланишади.

Ўтган ҳафта қамоққа олинган GM Uzbekistan Бош директори Тоҳиржон Жалиловнинг ўрнига бош директор вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланган Рустам Ражабов “Ташқаридаги қаровсиз ўзбек машиналарини Ўзбекистонга қайтариб аҳолига сотиш” вазифасини қўйган.

Бу эса Ўзбек автомобилларини экспорт қилиш ғояси ўлганидан нишона сифатида кўрилмоқда.

Ўтган ҳафта Eltuz.com GM Uzbekistan раҳбарияти Ravon автомашиналарини Россияга эскпорт қилиш жараёнида криминал схема ишлатиб катта миқдордаги маблағларни ўзлаштирганликда гумонланиб қамоққа олингани ҳақида мақола эълон қилган эди.

Ravon бренди Россия ваколатхонаси расмийси Елена Кузнецованинг Озодлик радиосига билдиришича, Ўзбекистонда GM Uzbekistan раҳбариятига нисбатан бошланган терговга 2008 йилдан 2015 йилгача юз берган ва биргина Россиянинг АвтоВАЗ ширкатига 73 миллиард рубль зиён олиб келган воқеалар сабаб бўлган.

Россия ширкатларининг зиëн кўриши ортидан GM Uzbekistanдаги криминал схемалар икки давлат раҳбарлари муноқашасига мавзу бўлган.

Eltuz.com мухбирининг ўрганишича, бу масала 26 апрел куни Ўзбекистон ва Россия раҳбарларининг учрашув пайтида ҳам кун тартибининг матбуотга очиқланмаган қисмидан ўрин олган.

Eltuz.com илгари ëзганидек, бош вазир ўринбосари, айни пайтда «Ўзавтосаноат» АК бошқарув раиси, Машинасозлик, электротехника ва авиация саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари мажмуаси раҳбари “Улуғбек Рўзиқулов мамлакатдан чиқиб кетиш пайтда МХХ ходимлари тарафидан аэропортда тўхтатилиб изоляция қилинган«.

«Ўзавтосаноат» мулозимларидан бирининг (Унинг аниқ исми шарифи тахририятда мавжуд) Eltuz.comга айтишича, машина жанжалига Ўзбекистоннинг собиқ Бош прокурори Рашиджон Қодиров ва Ўзбекистон

Давлат солиқ қўмитаси раиси Ботир Парпиевнинг ҳам алоқадорлиги текширилмоқда.

Манбанинг айтишича, Рўзиқулов билан биргаликда собиқ Бош прокурор Рашиджон Қодиров ҳам GM-Uzbekistan билан боглиқ криминал схемаларга оид жиноят иши бўйича терговчиларнинг саволномаларини ўқимоқда.

Абдужамил Дўстмуҳаммад
Eltuz.com

Тағин ўқинг
11 september 2025
Тармоқнинг ўзбек сегменти сиëсатчи Алишер Қодировни севмайди. Камситади ва қилдан қийиқ ахтариб уни ердан олиб ерга уради. Давлат мулозими ...
22 may 2019
Малика Собирова 1942 йилнинг 22 майида ўзбек найчиси Абдураҳим Собиров ва осетиялик шифокор Мадина опа оиласида туғилиб, ëшлигидан нафосатга ...
27 january 2022
(Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 39-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган. Давоми бор.) Масалан, чаённинг инсонга ...
30 november 2024
Кишилик тарихи темир ихтиро қилинганиден кейин дев қадамлар билан ривожланди. Бугун оëқда муҳташам турган Британия ва Америка каби давлатларлар ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...