Асосий мавзулар
7 july 2016

Европада аҳоли турмуши пасайиб, Ўзбекистонда юксалаётгани ҳақида

«Ҳуррият» газетаси Рамазон ҳайити муносабати билан эълон қилган «Эътиқод эркинлигининг тоза ҳавоси» сарлавҳали мақола юртимиз мўмин-мусулмонлари ҳайит намозини адо этиб, «Ватанимизнинг тинч-осойишталиги ва ободлиги, дастурхонларимизнинг тўкинлиги-ю ҳаётимизнинг фаровонлиги учун Яратганга чексиз шукроналар айтгани»ни таъкидлаш билан бошланади.

Кейин эса, албатта, юртбошимиз Ислом Каримов ташаббуси билан «маънавий қадриятларимизнинг узвий қисми бўлган Рамазон ва Қурбон ҳайитлари тикланиши … истиқлол шарофати» эканини уқтириш билан давом этади.

«Яқин ўтмишда шўро зуғуми туфайли эътиқодидан маҳрум этилган ота-боболаримиз ҳайит намозларини пана-пастқамда, яшириниб ўқигани» эслатилиб, «халқимиз бугунги истиқлол замонида эътиқод эркинлигининг тоза ҳавосидан нафас олаётганидан чексиз фахр ва ғурурга тўлаётгани» уқтирилади.

Мақоланинг ҳамду сано қисми якунлангач, муаллиф юртимиз қанчалик тинчу, дунё қанчалик остин-устун бўлиб ётганига эътибор қаратади. Саудиядаги Масжиди Набавия яқинида ва яна икки шаҳарда куни-кеча содир этилган террор ҳаракатлари тилга олинади.

«Турли минтақалардаги қонли можаролар, халқаро терроризм, экстремизм таҳдиди, жаҳон бўйлаб давом этаётган инқироз ҳар бир соғлом фикрли кишини мулоҳаза қилишга, аниқроғи, бугунги кунимизнинг, осойишта ҳаётимизнинг қадрига етишга ундайди», дейилади мақолада.

Шундан сўнг муаллиф «айни пайтда Европа мамлакатларида аҳолининг турмуш шароити тобора пасайиб, катта-катта корхона ва компанияларда иш ўринлари қисқартирилаётгани»дан фол очади ва АҚШда ишсиз даражаси 6 фоиз, Европада эса 12 фоизни ташкил этаётганидан ташвиш билдиради.

Мақолада бечора Европа салкам таназзулга учраётган бир пайтда «юртимизда тинчлик барқарорлиги туфайли» ялпи ички маҳсулотимиз йилига 8 фоиздан ўсиб бораётгани, дунё ҳавас қиладиган яна аллақанча ютуқларимиз борлиги таъкидланади.

Юқоридаги ҳамду саною мақтовларни, ноўрин таққослашларни ўқигандан кейин парлари ял-ял товланиб турган товусни кўриб ҳасаддан ичи куйган товуқ: «Зато, бизнинг катакдаги хўроз ҳамманикидан зўр», деб ўзини овутгани тўғрисидаги латифанамо гаплар эсга тушади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
28 november 2025
Аxмад бу қадар яшилликни бир ерда кўрмаганди. Ёнғоқ дарахтлари водийнинг ҳар тарафини қоплаганди. У бунча юксак теракларни ҳам биринчи ...
3 november 2024
АҚШдаги сайловлар арафасида Трамп ҳақидаги «Шогирд» (The Apprentice) бадиий фильми намойиш этилди. Фильмда ёш бизнесмен Жей Трамп Манхеттенда уйма ...
15 august 2019
«Зангиотага воронокда олиб кетяпти. Машинадаги ҳаммаси ёш йигитлар, фақат мен 60 ёшдаман. Ёшлар тинмай чекишяпти, нафас олишга ҳаво етишмайди. ...
5 january 2026
Тошкентлик блогер Дмитрий Середин таниқли рассом ва файласуф Вячеслав Ахунов билан сухбат қилди. Ушбу суҳбатда Ахунов миллий ўзликни англаш, ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...