ART-DURBIN
1 august 2016

Қўлинг сингур Тошкент «меъморлари»нинг халтакўчаси

Эски ТошМИнинг Николай ғиштдан қурилган ва Ўзбекистон тарихий ëдгорликлар идораси муҳофазасида бўлган биноси Бош вазирнинг бир имоси билан бузилди. Тиббиёт академияси бош врачи Жасур Ризаевга яқин манбанинг eltuz.сom мухбирига айтишича, бино маданий мерос идорасидан изн олмасдан бузилган.

rasm1725
19 асрда қурилган Қўқон, «Реставрация»дан сўнг типик каримов меъморчилиги турқини олди.

«Ҳеч қанақа ҳужжат йўқ бузишга. Бош Вазир ҳазратлари икки кунда буз дедилар, буздик“, дейди манба. Эски ТошМИ биноси Бош вазирнинг оғзаки буйруғи билан вайрон қилинган биринчи бино эмас.

Мамлакатнинг меъморий ўзлиги ва визуал имиджи масаласи шу қадар қоришиқ бўлгани боис биз бу муаммога яна қайтамиз.

rasm1724
Қўқоннинг саҳродаги «Истиқлол Бродвейи» шаҳардаги ягона отел. Бино етарли даражада замонавий кўринади, бироқ мутлақо шаҳар ландшафтига қоришмайди.

Ўзбекистоннинг меъморий юзи билан боғлиқ муаммо ҳақиқатдан ҳам кўп бўлгани боис мамлакат қиëфасининг йўқликка юз тутиши борасида ҳавотирлар янграмоқда. Бош муаммо қадимий ëдгорликларни ақлсизларча реставрация қилиш ва қурилиш соҳасини халтакўчага киритган бедодликдир. Бунга яна сифатли ва янги архитектуранинг йўқлиги ҳамда соҳа мулозимларнинг қовоқ каласидаги мутлақ хаосни ҳам қўшиш мумкин.

Мулозимлар архитектура тараққиëти борасида аниқ режага эга эмас ва буни биладиган профессионал меъморларни ҳам ишга жалб қилишмаëтир. Бинолар стихияли тарзда иншо бўлиб яна стихияли тарзда вайрон қилинмоқда. Шоир айтгандек “Мен бир қора кунда туғилдик, туғилдиму шу он бўғилдим”.

rasm1722
Самарқанд. Шафқатсиз «ўзбекчасига реставрация».

Эски биноларни меъморий реставрация қилиш сиридан бехабар қурилиш ширкатларига қадимий биноларни таъмирлаш топширилмоқда. Коррупция ва ўғирлик излари эса шундоқ кўриниб турибди. Буни оддий одамлар ҳам кўриб бош чайқашмоқда. Оқибатда бизнинг кўз олдимизда бесўнақай бинолар, қўлбола реставрациядан чиқиб бадбашара қилинган обидалар қўққаймоқда.

Бунинг баробарида оригинал бинолар ер билан яксон қилиниб Ўзбекистондаги шаҳарлар дисгармониянинг заҳарли муҳити ичида қолмоқда. Бу шаҳарларда маҳаллий амалдорларнинг бачкана “диди” анқиб турибди.

rasm1723
Тошкент, типик бино нусхалари тамғаланмоқда

Умрида бирон китоб ўқимаган, визуал эстетикадан мутлақ беҳабар туман подшохчаларининг амрини вожиб қиладиган шарлатан қурувчилар “ижоди” эса одамни даҳшатга солади. Боз устига маҳаллий ҳокимият акахонлигида ишлайдиган бу “қўлинг кесилгур” меъморлар, шарлатан қурувчилар, конкурссиз тарзда “тендерларни ютиб” ишлаган пулидан чўтал узатиш пайида. Буларнинг бари Ўзбекистондаги изоляционизм сиëсатининг захарли меваларидир. Махаллий архитекторлар дунë эстетикаси тенденцияларидан иҳота бўлган холда ўзича кўрпа остида “ривож” топмоқда.

rasm1721
Қўқон, «реставрация»нинг яна бир қурбони. Тилларанг гумбаз, янги келган реставраторлар фантазиясининг сарчўққиси.

Оқибатда кўрпани тагини дунë деб ўйлайдиган меъморлару, бузишдан завқ оладиган герострат мулозимлар қилмиши боис шаҳарлар ва унда истиқомат қилаëтган авлоднинг диди зарар кўрмоқда. Афсуски келажак наслларнинг ҳам диди ўтмаслашсин дея ҳамма иш қилинди.

Акмал Ризаев,
Ўзбекистонлик муаллиф таҳаллуси
Eltuz.com

 

Тағин ўқинг
27 september 2017
Айтаверадиган ҳам, қайтаверадиган ҳам халқмиз. Ҳукуматимиз ҳам ўзимизга мос. Дўппи тор келса ёки «виждон»имиз уйғониб қолса, дарров оқим бўйлаб ...
24 september 2019
Тошкент ахборот технологиялари университети мутасаддилари ташкил этган “троллар фабрикаси” ҳақидаги гап-сўзлар бир неча кундан буён интернетнинг ўзбек сегментида қизғин ...
30 november 2015
Кўргазмада собиқ СССРнинг 14 мамлакатидан 74 нафар рассомлар иши тақдим қилинмоқда. Ўзбек рассоми Вечеслав Оҳуновнинг «Юлдузлар ҳиёбони» инсталляцияси Kuhlhaus ...
8 march 2021
(Рассом Туз ҳикояси) Бу қизнинг исми Ëрқиной. 27 ëшда. 7 мартда туғилган. У шу кунни ëмон кўради. Ортиқча стрессли ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...