Асосий мавзулар
31 august 2016

Мактаб директорлари банкка нақд пул қўйишга мажбурланяпти

Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан пенсионерларга пенсия пулларини бериш учун мактаб директорларига “Агробанк»ка 100 минг сўмдан омонат маблағи қўйиш талаб этилмоқда.

  • Туман халқ таълими бўлими мудири дастлаб бизга “Агробанк»ка бориб, кекса, боқувчисини йўқотган, ногиронларни туман ҳокими номидан табриклаш учун 100 минг сўмдан пластик картадан бўлса ҳам пул тўлаб келишга буйруқ берди, – деди мактаб директорларидан бири. – Банкка келсак, у ердагилар туманда нақд пул йўқлиги сабабли пенсионерларга пенсия пулларини вақтида бериш мақсадида туман ҳокими шундай қарор чиқарганини айтишди. Фақат қандайдир ҳисоб рақамига пластик орқали эмас, балки 100 минг сўм нақд тўлаётган одам ўз номига омонат маблағи очар экан. Пенсионерлар пенсия пулини олиб бўлгач, омонатларимиз қайтариб берилар экан. Мактаб раҳбари бўлсак-да, бизда ҳам нақд пул йўқ. Пластигимиздаги маблағларни ҳозирги кунда баъзи “ишбилармон”, “ҳожатбарор” лар 18 фоиз устама эвазига нақдлаштириб бермоқда.

«Элтуз» мухбири банк ходими билан гаплашганида у бу ҳақдаги маълумотни тасдиқлади. Бу ҳолат қачонгача давом этади, деган саволга ходим елка қисишдан нарига ўта олмади.

«Элтуз» мухбири бу ҳолат вилоятнинг барча туманларига тааллуқлими ёки фақат Учкўприк туманида кузатиляптими, деган саволга жавоб топиш учун “Агробанк»нинг вилоятдаги филиаллари билан боғланишга ҳаракат қилди. Аммо банкнинг на вилоят филиали, на Олтиариқ ва Қўқон филиалларидаги телефонларга қилинган қўнғироқларга ҳеч ким жавоб бермади.

Насима Даврон қизи

Eltuz.com

Тағин ўқинг
22 may 2020
Рамазоннинг бешинчи жумасида сиз билан гурунглашиш насиб этганидан ичимга сиғмай севиниб ўтирибман. Бормисиз, оғам, иним, синглим, опам, онам. Сиз ...
9 november 2021
Ўзбекистон расмийлари мамлакатда афғон қочқинлари борлигини рад этишмоқда. Ҳуқуқ фаоллари эса, ўз навбатида, уларнинг сони юзлаб эканини айтишмоқда. Термиз ...
26 april 2025
1966 йил 26 апрель куни Тошкентда тонгги соат 5 дан 22 дақиқа 53 сония ўтганда Рихтер ўлчови бўйича 8 ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...