Асосий мавзулар
5 september 2016

Ниғматилла Йўлдошев – Ўзбекистоннинг муваққат президентими?

Ўзбекистонда қатағон йилларининг қораловчиларидан бири бўлгани иддао қилинадиган 54 ёшли Ниғматулла Йўлдошев шахси ҳақида матбуотда жуда кам эшитганмиз.

Ниғматилла Йўлдошев 1962 йилнинг 5 ноябрида Тошкентда туғилган. Ҳуқуқшунос, прокуратура идораларида ишлаган. 2015 йилнинг февралида Олий Мажлис раиси этиб тайинланган.

90-йилларда прокуратура терговчиси бўлган, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида прокурор, 2003-2006 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳуқуқни муҳофаза қилувчиси лавозимида ишлаган.

2006-2008 йилларда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғи, 2008-2011 йилларда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

2011 йили Ниғматилла Йўлдошев Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири этиб тайинланган.

Ўзбекистон Конституциянинг 96-моддасига кўра Каримов вафотидан сўнг президентлик вазифаси вақтинча сенат раиси заммасига ўтади. Шундан сўнг уч ой ичида «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ Президент сайлови ўтказилиши керак.

Бироқ, тағин манбаларга кўра, Ислом Каримов оғир аҳволга тушгани (ёки ўлгани) айтилган 29 август куни Ниғматилла Йўлдошев иштирокида йиғилиш ўтказилган, аммо бу йиғилишда Йўлдошевнинг “Вақтинча раҳбар бўлиш масаласи кун тартиби”га қўйилмаган.

Ҳукумат нашрлари эса бугунги кунда фақат Каримов мотами мавзуидаги мақолалар билан тўлмоқда. Расмийлар томонидан на президент лавозимини ўтовчи шахс, на уч ой ичида ўтказилиши керак бўлган презедент сайлови ҳақида ҳали ҳеч қандай маълумот билдирилгани йўқ.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
9 october 2020
Мана, гир этиб бир ҳафта ўтдию кетди. Ҳафта ичида қирғизлар ҳукуматни ағдаришга ҳам улгурди. Ўзбек мулозимлари эса ҳукумат хазинасини ўмаришда ...
21 august 2024
Энди қатор-қатор Tahoe лар, 2 этажли коттежлар, 200-100-50 минг долларлаб совға саломлар ухлади. ХОҚ IBA раҳбари Умар Кремлёв номига ...
2 august 2017
Гулнора Каримованинг ўғли Ислом Каримов Би Би Си мухбирига берган интервьюсида бобосидан кейин ҳукуматга келганларни айблади. Марҳум президентнинг арзандаси ...
29 may 2023
Олий Суд қабулига борган Элтуз обуначиси Одилбек шикоят мактуби: “Жума, 26 май куни Олий суд раиси, Бош прокурор, Ички ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...